Юрий Ивлиев (1923.17.4, Тошкент - 1945-йил, 2-ноябр, Гродно) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 1940-йилдан армияда. 1942-йилдан фронтда. 312-штурмчи авиация полки (2-Белоруссия фронти 4-ҳаво армиясининг 233-штурмчи авиация дивизияси)нинг эскадриля командири. Ивлиев 120-марта жанговар парвоз қилиб, душманнинг муҳим ҳарбий нуқталарини яксон қилган. 1944-йил 26-октабр да Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган. Ивлиев 1945-йил 29-январ да жанговар топшириқни бажариш пайтида ҳалок бўлган. Тошкентдаги кўчалардан бири Ивлиев номи билан юритилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил