Юза

Юза — текислик ёки сиртдаги геометрик фигураларни ифодалайдиган асосий миқдорлардан бири. Содда ҳолда юза ясси фигурани тўлдирувчи бирлик квадратлар, яъни томони узунлик бирлигига тенг бўлган квадратлар сони билан ўлчанади. Юзани ҳисоблаш қадимдан амалий геометриянинг муҳим масалаларидан бири бўлиб келган (масалан, ер майдонларини бўлиш). Текисликда кўпбурчакнинг юзасини ўлчаш ҳар қандай кўпбурчакни тўғри тўртбурчакларга ажратиш мумкинлигига асосланади. Тўғри тўртбурчакнинг юзаси томонлари кўпайтмасига тенг.

Яна қаранг