Zargarlik
Заргарлик (Форсча: "Заргар" - "Олтин билан ишловчи ишчи") — бадиий ҳунармандлик сохаси, олтин, кумуш, мис, қалай каби рангли металлардан зеб-зийнат буюмлари (тақинчоқлар), безак буюмлари ясаш касби. Заргарлар безак буюмлари тайёрлашда қо'йиш, болғалаб (зарб бериб) ясаш, ҳаллаш (олтин ва кумуш суви юритиш), ўйиб ёки бўрттириб нақш ясаш, босма, зиғирак, совоткори, қолипаки, шабака каби усуллардан кенг фойдаланади. Қимматбаҳо тошлар (гавҳар, феруза, дур, ҳацик ва бошқалар)га ишлов бериб, заргарлик буюмлари (баргак, бибишак, билагузук, бозубанд, бозгардон, болдоқ, булоқи, бўйинтумор, гажак, дуотузи, жевак, жиға, заркокил, зебигар Алишер Навоийнинг "Хамса" асарига ишланган зарварақ (Ҳирот, 1492—1493 йиллар; хаттот Султонали Машҳадий, музаҳҳиб Мавлоно Ёрий. Санкт-Петербург Давлат халқ кутубхонаси қўлёзмалар фондида сақланади).
Заргарлик
Тиллақош (Тошкент, 1880-йил); Далварзинтепадан топилган бўйин тақинчоғи (пекторал, мил. ав. И аср) дон, зулф, исирға, кокил, ойболдоқ, осматузи, санчок, тавқ, тиллабаргак, тилла тузи, тиллақош, турунж,
яратилган.
Археологик топилмалар заргарлик қадимдан мавжудлигини кўрсатади. Қадимги Миср, Юнонистон, Эрон, Хитой заргарлари заргарлик буюмлари тайёрлашда маржон, нефрит, каҳрабо ва бошқалардан кенг фойдаланган. Европада, айниқса, роман ва готика даврида (ХИИ аср—ХВ асрлар) заргарлик санъати юксак поғонага кўтарилган, заргарликнинг янги усул ва услублари вужудга келган. Ўзбекистон Республикасининг кўпгина музейларида сақланаётган топилмалар республика ҳудудида (Юнон-Бақтрия подшолиги, мил. ав. ИИИ—ИИ аср; Қадимги Хоразм, асосан, мил. ав. И минг йиллик ўрталаридан Хоразмда заргарларнинг оброси бо'лган ва ҳурмат қилинган) Заргарлик ривож топганини кўрсатади. Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хива, Қўқон, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда заргарлик ривожланган. ХИХ аср охири ХХ аср бошида ўзига хос ишланиши, шакли, безаклари, хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилган хилма-хил заргарлик буюмлари кенг тарқалган, зийнат буюмлари тўпламлари вужудга келган. Асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган заргарлик санъати ХХ аср бошларида инқирозга юз тутди, халқ усталарининг сони қисқара бошлади. Усталарга қимматбаҳо хом ашёлардан фойдаланишга йўл қўйилмади. Заргарлик фкаларида ижод қилган уста заргарлар иш жараёнида аста-секинлик билан мавжуд анъаналардан йироқлаша бордилар. Натижада улар томонидан ишлаб чиқарилган буюмларнинг шакл-шамойили ўзгариб "эклектик" манзарани юзага келтирди ва баъзи анъаналарни буткул йўқолишига олиб кедди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг заргарлик санъати жонланди. Қимматбаҳо металл материаллардан фойдаланишга имкон яратилди.
Ижод қилаётган усталар, асосан, 2 йўналишда: маҳаллий заргарлик унутилиб бораётган, анъаналарни қайта тиклаш ва анъанавий замонавий услубда заргарлик буюмлари яратиш устида ижод қилмоқдалар. Анъанавий заргарлик буюмлари — туморлар, исирғалардан "уч кўзача", "ой болдоқ", "эр бидор", "қашқарболдоқ" ва б. яратилди. Усталардан Дадамуҳамедовлар сулоласи, Г. Йўлдошева, Р. Муҳамецҳин, М. Нозирхонов, Ш. Низомов, И. Олимов, Г. Тошева ва бошқалар заргарлик анъаналарини ўрганиш, ривожлантириш ва янги йўналишларни кашф этиш борасида қатор ишларни амалга оширдилар. Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва бошқа заргарлик мактабларнинг айрим чизгилари бирбирига уйгунлаштирилиб, янги замонавий заргарлик буюмлари яратилмоқда. А. Улумбекованинг "Аёл" (1998), "Африка" (1999), "Балиқча" (1999); Э. Гостевнинг "Парвоз" (1998) асарлари, Р. Муҳамецҳин ижодий намуналари ("Ҳаёт дарахти", 1993; Билагузуклар: илон шаклидаги билагузук (Бақтрия, мил. ав. ИИИ аср); соатли билагузук (ХХ аср).
"Тоғ ирмоғи", (2001) ўзининг безакдорлиги, тасвирининг нозиклиги ҳамда халқ санъатининг мумтоз на'муналари асосида яратилиши билан фарқланади. Ҳозирги кунда уста — заргарлар билан бир қаторда бир неча бирлашмалар — "Фонон" ва "Кумуш" бирлашмаси, "Ҳйп" давлат заргарлик маркази, "Мусаввир", "Уста зода" каби марказлар ҳам ички бозорни З. буюмлари билан тўлдирмоқда. Ўзбекистон Бадииёт акадимясининг ташаббуси билан Тошкентда 2001-йил апрелда "Заргарлик — 2000", 2002-йил апрелда "Заргарлик — 2002" халқаро кўргазмалари намойиши ўтказилди. Ушбу кўргазмада кўпгина давлатларнинг заргар усталари ўз асарлари билан қатнашди (яна қаранг Заргарлик саноати); 2) бозорда заргар усталарнинг дўконлари жойлашган раста ёки маҳалла. Ад.: Фахретдинова Д. А., Ювелирное искусство Ўзбекистана, Т., 1988.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |