Ziyosfera:Haqida
Зиёсфера — ўзбек тилидаги эркин энсиклопедик маълумотлар маскани. Сайт ҳттпс://зиёсфера.уз манзилида ишлайди ва МедиаWики дастурий таъминоти асосида қурилган.
Лойиҳа мақсади
Ўзбек тилида ишончли, бепул ва очиқ маълумот ўқиш имкониятини кенгайтириш: мақолалар, тарихий саналар, рўйхатлар ва тасвирларни бир жойда жамлаш. Маълумотлар лотин ва кирилл ёзувида ўқилиши мумкин.
Контент қаердан олинади
- Мақолаларнинг катта қисми Ўзбекистон Википедияси ва бошқа очиқ манбалардан (шу жумладан Википедиянинг бошқа тил бўлимларидан таржима қилинган ҳолда) олинган бўлиб, асл муаллифлиги сақланади. Ҳар бир шундай мақола охирида манбага ҳавола ва лицензия кўрсатилади.
- Тасвирлар асосан Wикимедиа Cоммонс омборидан олинади ва ўз лицензияларига эга.
- Таржима ва импорт қилинган мақолалар муҳаррирлар томонидан кўриб чиқилади, хатолар тузатилади. Айрим мақолалар ҳали қўлда текширилмаган бўлиши мумкин — хато топсангиз, таҳрирланг ёки хабар беринг.
- Зиёсферанинг ўз муҳаррирлари ёзган асл мақолалар ҳам мавжуд ва уларнинг сони ошиб бормоқда.
Лицензия
Матн Cреативе Cоммонс Аттрибутион-ШареАлике 4.0 (CC БЙ-СА 4.0) лицензияси асосида тарқатилади: манбани кўрсатган ва худди шу лицензияни сақлаган ҳолда эркин нусхалаш ва ўзгартириш мумкин.
Таҳрир қилиш
Аноним таҳрир ва ўз-ўзидан рўйхатдан ўтиш ёпиқ: спам ва вандализмнинг олдини олиш учун ҳисобларни маъмурият яратади. Ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз, биз билан боғланинг.
Мобил илова
Зиёсфера мобил иловаси Апп Сторе ва Гоогле Плай орқали мавжуд. Ҳавола: Махсус:Илова.
Реклама
Сайт харажатларини қоплаш учун саҳифаларда реклама кўрсатилиши мумкин. Реклама контентга таъсир қилмайди. Батафсил: Зиёсфера:Махфийлик сиёсати.
Маъмурият
Лойиҳани Зиёсфера жамоаси юритади.
- Алоқа: Зиёсфера:Алоқа
- Электрон почта: wикимарафон@гмаил.cом
- Махфийлик: Зиёсфера:Махфийлик сиёсати
- Масъулиятдан воз кечиш: Зиёсфера:Масъулиятдан воз кечиш