Gilam

Гилам —бадиий тўқимачилик буюми; уй жиҳози. Гиламчилик маҳсулоти. Полга тўшаш, деворга осиш, хонани безаш, иситиш, товушни пасайтиришга хизмат қилади. Қўлда горизонтал ёки вертикал дастгохларда жун, ипак, каноп, пахта ва бошқа иплардан тўқилади. Тўқилишига кўра гиламнинг патли ва пациз (палос), безагига кўра нақшли ва мавзули турлари фарқланади. Нақшли гилам мужассамоти ҳандасий ёки ўсимликсимон безаклар, турли хил белги-рамзлардан иборат, айниқса, ислимий мужассамотлар ниҳоятда гўзал; мавзули мужассамотларда ов манзаралари, гуллаган боғлар акс этади. Яратилишига кўра, тўқима (гули тўқиладиган), тикма (гули тикиладиган), босма (гули бўяб босиладиган) турлари бор. Нақш мужассамоти (ҳандасий, ислимий, гириҳ ва б.) ва унда марказий майдон билан ҳошияси орасидаги нисбат, сифати (патли ёки пацизлиги, патининг узун-қисқалиги), бўёғи, ранглар уйғунлиги, хом ашёси, ҳажми гиламнинг бадиий қимматини белгилайди.
Қўлда ва корхоналарда машинада тўқиладиган Марказий Осиё, Молдова, Россия, Руминия ва бошқа гиламлари кенг тарқалган (қаранг Гиламчилик саноати). Ижро усули, сифати ва мужассамотининг мураккаблиги билан қўлда тўқилган гиламлар бетакрордир.
Галарея
-
Кичкина гиламча
-
Буюк Ипак йўли бўйлаб кетаётган туя карвонини тасвирловчи замонавий гилам
-
“Торанж” медалёни — форс гиламларида учрайдиган умумий дизайн
-
Гилам тасвирланган Молдова почта маркаси
-
Жун гилам
-
Дунёдаги энг катта қўл меҳнати билан ишланган гилам Туркман гиламлари музейида, Ашхободда
-
Намоз гилами
-
Фредерик де Ҳанен “‘Астрахан гилам бозори’” (1913)
-
Замонавий услубдаги машинада ишлаб чиқарилган гилам
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |