Modarixon madrasasi
Модарихон мадрасаси — Бухородаги Абдуллахон мадрасаси қаршисида жойлашган меъморий ёдгорлик (1566—1567). Иккаласи Қўшмадраса мажмуасини ташкил қилади. Абдуллахон мадрасаси қаршида жойлашган[1]. Ҳозирги кунда Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган. 39°46′28″Н 64°24′21″Э / 39.77447717366°Н 64.40592327683°Э
| Мадраса | |
Модарихон мадрасаси
| |
| Модарихон мадрасаси | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Бухоро вилояти |
| Шаҳар | Бухоро |
| Манзил | Хўжа Ғунжорий МФЙ, Мирдўстим кўчаси |
| Мактаб йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Давлат мулки. Бухоро вилояти маданий ме'рос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида |
| Мадраса тури | Катта |
| Меъморий услуб | Ўрта Осиё меъморчилиги |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Абдуллахон ИИ |
| Ҳомийлар | Абдуллахон ИИ |
| Бинокорлик | 1566-йил—1567-йил |
| Мақоми | Давлат ҳимоясида |
| Қурилиш материали | Пишиқ г'ишт |
Тарихи
Модарихон мадрасаси Абдуллахон ИИ нинг онаси шарафига бунёд этилган мадрасалардан бири ҳисобланади. Модарихон мадрасаси 1566— 1567-йилларда бунёд этилган. Мазкур даврда яшаган сарой тарихчиларидан бири Ҳофиз Таниш Бухорий ўзининг Абдулланома асарида Бухоро аҳолиси мадраса қурилишида фаол қатнашганлигини ёзиб қолдирган. Мадрасанинг бош пештоқи ғарб томонга қараган бўлиб, гулдасталар билан ажралиб туради. Модарихон мадрасасининг асосий нақшлари бош пештоқида сақланиб қолган. Мадрасанинг нақшлари асосан оқ, мовий, кўк, тўқ жигарранг, қорамтир каби рангларда сақланиб қолган. Модарихон мадрасаси юқори пештоқида „Аллоҳ“ деган сўз ҳандасавий куфий шаклда ёзилган. Мадраса дарвозаси юқорисида оқ рангдаги ҳарфлар билан кошинкор бахшида битик бўлган. Ушбу битикда мадраса қурилиши буюртмачиси Абдуллахон ИИ, китоба матнини тузувчи шахс Бухоро бош қозиси Нуриддин қози Муҳаммад исмлари ва қуриб битказилган сана ёзувлари бўлган. 1998—1999-йилларда Модарихон мадрасасида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли янги китоба билан алмаштирилган. Мадраса пештоқида Қур’они Каримдан „Алақ“ сурасининг 1—5 оятлари кўк фонда оқ ҳарфлар билан сулс хатида ёзиб қолдирилган[2]. Юқорисида эса сариқ рангли ҳарфлар билан куфий хатида „Мулк- Алллоҳникидир“ калимаси такрор равишда келтирилган[3]. Модарихон мадрасаси кириш дарвозаси ўнг ва чап томонларида китобада „Муҳаммад“ исми куфий баннойи шаклида қадалган. Модарихон мадрасаси зилзилалар натижасида китоба битикларига зарар етган. Мадраса дарвозаси юқорисида битик ягона сақланиб қолган эпиграфик битик ҳисобланади. Макур китоба битик кошинкор тарзда тўқ кўк фонда оқ ҳарфлар билан ёзилган. Аммо ушбу китоба ҳам 1998-йил архив фотосуратларида асосида қисман тикланган[4].
Меъморчилиги

Мадраса чорси тарҳли (67х45 м), 2 қаватли. Бош тарзида улкан пештоқ ва унинг 2 ёнидаги 2 қаватли, олди равоқли 3 киемга ажратилган хоналар олди ҳандасий услубда кошинкори нақшлар билан безатилган. Бурчакларида сиркор ғиштлар билан нақшланган гулдасталар жойлашган. Хоналарнинг ҳар бирида эшик ва унинг тепасида ганчкори панжара мавжуд. Модарихон мадрасасининг бошқа томонлари безаксиз. Ўртасидаги тўғри тўртбурчакли ҳовли атрофида айвонли ҳужралар бор. Бош тарзидаги миёнсарой, дарсхона ва масжид, ҳовли тўрининг 2 бурчагида жойлашган хоналар чархи гумбаз билан қопланган. Бағаллари ганчдан тўрсимон шаклда ишланган.
Модарихон мадраса девори қурилмаси ХВИ аср Бухоро меъморлигига хос бўлиб, икки чеккаси пишиқ ғиштдан терилган, ўртаси синиқ ғишт бўлаклари билан тўлдирилган. Мадраса биноси 1997—1998-йилларда таъмирланган.
Манбалар
- ↑ Ражабов 2016, с. 157.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 479.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 487.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 490.
Адабиётлар
Илмий адабиётлар
- Ражабов Қ, Иноятов С.. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0.
- Абдухолиқов Ф, Ртвиладзе Э, Раззоқов А, Раҳимов К, Ҳакимов А, Абдуҳалимов Б, Мансуров А, Маннонов А, Муҳамедов Н. Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро. Тошкент: Узбекистан Тодай, 2016 — 560-бет. ИСБН 978-9943-4510-5-6.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- ZiyoSfera:Geografik kordinatalari koʻrsatilmagan madrasalar
- Madrasalar alifbe boʻyicha
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Buxoro madrasalari
- Buxoro meʼmoriy yodgorliklari
- XVI asrda qurilgan madrasalar
- 1567-yilda qurilgan madrasalar
- Pages using duplicate arguments in template calls
- Pages with image sizes containing extra px