Қарши (Нахшаб, Навтака, Насаф, Беҳбудий — 1926—1937-йилларда) — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятидаги шаҳар (1926-йилдан), вилоят маркази (1943-йилдан).

Қарши
шаҳар
Qarshi
Герб
38°52′01″Н 65°48′0″Э / 38.86694°Н 65.80000°Э / 38.86694; 65.80000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
Ҳукумат
 • ҳоким Холбоев Нормўмин Яхшиевич
Илк эслатилиши милоддан аввалги 331-йиллар
Аввалги номлари Насаф, Нахшаб
Майдон 83,089 км2 (32,081 кв ми)
Иқлим тури кескин континентал
Расмий тил(лар)и ўзбек
Аҳолиси
 (2025-йил 1-январ)
↗ 300,8 минг киши[1]
Зичлиги 3 620 киши киши/км2
Миллий таркиб ўзбеклар
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 75
Почта индекс(лар)и 180100
Автомобил коди 70
Qarshi xaritada
Qarshi
Қарши
Шаҳардаги Ислом Каримов ҳайкали

Қашқадарё воҳасининг марказида, Қашқадарё бўйида, халқаро темир йўл ва автомобил йўллари кесишган жойда. Майдони 8 минг 308,9 гектар (2025-йил)[2]. Аҳолиси 305 минг киши (2026-йил 1-январ ҳолатига кўра)[1]. Қарши Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири. У турли даврларда Боло, Нашеболо, Нахшаб, Насаф, номлари билан юритилиб, ХИВ асрдан бошлаб Қарши деб атала бошлаган.

Қарши шаҳрининг ўзбек тарихида ўзига хос ўрни бор. Биринчидан, Қарши — Мовароуннаҳрдаги биринчи йирик туркий тилли шаҳар. У пайти Хоразмда (Урганч), Фарғонада (Андижон), Шош воҳасида (Тошкент), Сирдарё бўйларида бир қанча йирик шаҳарларда туркий тил ҳукмрон эди, лекин Мовароуннаҳрда бундай шаҳар йўқ эди. Қаршининг қурилиши билан бу ерда турли-туман аҳоли жойлашди, аммо туркий шаҳарда ҳукмрон тилга айланди. У пайти мўғулларнинг ўзи ҳам аллақачон туркий тилда гапирарди. Хусусан, Кебакхоннинг она тили туркий тил бўлганини араб сайёҳи Ибн Баттута қайд этган. Чиғатой улуси, ундан кейин Темурийлар даврида туркий тил расмий ёзишмалар тили бўлиб хизмат қилди.

Ҳозир Қарши шаҳрида пахта тозалаш, ёғ-экстраксия, сут, мотор таъмирлаш, таъмирлашмеханика, уйсозлик, пластмасса буюмлари заводлари, гўшт ва ун комбинатлари, тикувчилик фабрикаси, қурилиш материаллари, темир йўл транспорти, тўқимачилик корхоналари бор. Шаҳарда 6 та бозор, 17 та банк филиали аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Қарши давлат университети, Қарши давлат техника университети, тиббиёт, педагогика ва бошқа жами 13 касб-ҳунар коллежи, 3 академик лицей, 9 лицей ва лицей-интернат, 2 гимназия, 46 умумий таълим, шунингдек, болалар мусиқа мактаблари, 4 театр (шу жумладан, вилоят мусиқали драма театри, вилоят қўғирчоқ театри ва бошқалар), вилоят ўлкашунослик музейи, филармония, 13 кутубхона, 3 маданият ва истироҳат боғи фаолият кўрсатади. 22 касалхона, амбулатория-поликлиника ва бошқалар тиббий муассасалар бор. Қаршидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Термиз каби шаҳаларга автобус, поезд қатновлари, Қарши аэропортидан Қарши — Москва, Қарши — Тошкент Қарши — Санкт Петербург йўналишларида самолётлар қатнови йўлга қўйилган. Қаршида Кўк Гумбаз масжиди (ХВИ аср), қадимий ҳаммом (ХВИ аср), Қашқадарё устидаги қадимий кўприк (1583), Шарафбой мадрасаси (ХВИИИ аср бошларида), Чармгар масжиди (ХИХ аср ўрталари), Бекмир мадрасаси (1905), Абдулазизхўжа мадрасаси (ХИХ аср), Қиличбек мадрасаси (ХИХ аср) ва бошқа меъморий обидалар сақланиб қолган.

Шаҳар марказидаги курант

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 29-сентябрдаги „Қарши шаҳрининг 2700-йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида“ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005-йил 26-июлдаги „Қарши шаҳрининг 2700-йиллигини нишонлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қароридан кейин шаҳарда кенг кўламда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Кўкгумбаз масжиди, тарихий кўприк ва бошқалар меъморий обидалар таъмирланди.

Шаҳарда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони, бир неча карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби, 3 карра Ўзбекистон Суперкубоги эгаси, 2011-йилги АФC CУП чемпиони, Халқаро майдонда юртимиз шарафини доимий равишда ҳар йили ҳимоя қилиб келаётган Қашқадарё ва Ўзбекистон фахри Насаф жамоаси бор. Бундан ташқари Аёллар футболи бўйича Ўзбекистоннинг рекордчи жамоаси: 17 марта Ўзбекистон чемпиони, 15 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби, 4 карра Ўзбекистон Суперкубоги эгаси (2025-мавсум якунлари бўйича) Севинч футбол клуби бор. Шунингдек шаҳарда Насаф ва Геолог стадионлари, ва спорт мажмуалари, теннис корти, ёпиқ сузиш ҳавзаси, спорт-соғломлаштириш иншоотлари, Қарши „Марказий“ стадиони (21 минг ўринлик), Олимпия захиралари спорт коллежи ва бошқалар қурилган. Вилоят телерадиокомпанияси, Қарши жамоатчилик ва Қашқадарё кабел телевидениелари ишлаб турибди.

Қаршидан Насафий тахаллуси билан кўплаб олимлар, шоирлар етишиб чиққан. Шулардан Алишер Навоийнинг „Мажолис ун-нафоис“ асарида тилга олинган Мавлоно Сойилий, Мавлоно Мир Қарший, ундан ташқари, Маҳмуд Насафий (мусиқа ва санъат соҳасида), Қусам Шайхлар (диний илмлар соҳасида) шуҳрат қозонганлар.

Қадимий Қарши шаҳри 2006-йилда УНЕСCО шафелигида 2700-йиллик юбилейини нишонлади.

Этимологияси

Қарши номининг келиб чиқиши тўгрисида турли фикр ва тахминлар мавжуд. В. В. Бартолд шаҳарнинг номи мўғул хони Кебекхон қурдирган Қарши (қадимий туркийчада сарой маъносини англатган) билан боғлиқ деб таъкидлайди. Қутадғу билиг (Саодатга элтувчи билим) достонида Қарши атамаси сарой ва қарама-қарши туриш маъносида қўлланган. Бобурномада ҳам бу ном мўғул тилидан олинганлиги таъкидланган. Келтирилган тахминларда атаманинг қарши — сарой, қаср маънолари кўпроқ қўлланади.

Тарихи

Илк тарихи (милоддан аввал ВИИИ-ВИИ асрлар)

Қарши шаҳрининг тарихи милоддан аввалги ВИИИ-ВИИ асрларга бориб тақалади. Ерқўрғонда олиб борилган археологик қазишмалар натижасида, айни шу даврда Қарши шаҳар сифатида шаклланганлиги ва қалин девор билан ўралганлиги маълум бўлди. Йирик савдо йўлларига яқин жойлашган бу шаҳар Сўғдиёнанинг йирик шаҳарларидан бирига айланди. Шаҳар тарихининг катта қисми сўғдийлар билан боғлиқ — Қашқадарё воҳасини милоддан аввалги 1-мингйилликда ўзлаштиришни бошлаган бу эроний халқ бугунги Қарши ўрнида илк шаҳарни қурган деб тахмин қилинади. Нахшап (Нахшоб, Нақшоб — нотўғри шакллар), кейинроқ эса Насаф номи билан машҳур бўлган бу шаҳар Искандар Мақдуний даврида ҳам, араблар келганда ҳам йирик шаҳарчилик маркази бўлган. Милоддан аввалги 545-539 йилларда Кир ИИ шарқий Эрон вилоятлари ва Марказий Осиёдаги Хоразм, Сўғдиёна, Марғиёна вилоятлари ва сак қабилаларини ўзига бўйсиндирди. Нахшап ҳам Сўғдиёнанинг бир қисми сифатида Аҳамонийлар ҳукмдорлиги остига ўтди.

Шаҳар илк бор милоддан аввалги 331-йиллар, яъни айнан Искандар истилосидан олдинги йилларга оид бир оромийча ҳужжатда тилга олинади. Унда Никшапия (Нахшап) ва Киша (Кеш) шаҳарлари атрофидаги ерларни чигиртка босгани боис ҳосил нобуд бўлгани айтилади. Шундай қилиб, юнонлар босқини арафасида Қашқадарё воҳаси захирасиз қолган дейиш мумкин. Нахшап милоддан аввалги ИВ асрда Искандар Мақдуний томонидан ишғол қилинди. Искандар, салавкийлар ва Юнон-Бақтрия даврида бу ерда юнон маданияти кенг тарқалди.

Шаҳарнинг яна бир номи Новтак — Навтака — янги бино деб талқин қилинади. Милоддан аввалги ВИ асрда шаҳар кенгайиб, ички девор билан ўралган (ҳозиргача сақланган), майдони 35 гектарни ташкил этган. Искандар Мақдуний фатҳи даврида шаҳар вайрон қилинган. Шундан кейин унинг воҳадаги етакчи шаҳар сифатидаги мақоми пасайиб борган.

Исломгача бўлган давр (милоддан аввал ИИ — милодий ВИИ аср)

Милоддан аввалги ИИИ—ИИ асрларда шаҳар ташқи қалъа девори билан ўралган (майдони 150 гектар бўлган). ИИ—И асрларда (ҳозирги темир йўл стансияси ҳудудида) янги ҳарбий-сиёсий марказ мақомини олган Заҳҳоки Морон қалъаси бунёд этилди. Бу қалъа ҳам Нахшап номини олиб аста-секин кенгая борди (қолдиқлари ҳозирги Шуллуктепа деб аталади). Милоддан аввалги ИИ асрда Нахшап Парфиёна давлати таркибига кирди. Бу даврда шаҳар икки қатламли девор билан ўралган. Иккинчи ҳимоя девори 150 гектарга яқин ҳудудни ташқи хавфдан сақлаб турган. Ерқўрғон ташқи девори асоси 8 метр қалинликда бўлиб, ҳар 60 метрда ярим доирали миноралар бўлган. Деворнинг тепа қисмида девор ичи коридори, ўқ-ёйчилар хоналари мавжуд бўлган.

Хионийлар ва эфталийлар даврида Нахшап гуллаб яшнади, Сўғд воҳасининг савдо, ҳунармандчилик марказларидан бирига айланди. Кидарийлар 468-йилда ўз қароргоҳини Нахшапга кўчирдилар.

В асрда шаҳарда даҳшатли ёнғин юз берди. Бутун шаҳар ёниб кул бўлди. Ундан кейин Нахшап тикланган бўлса-да, турк ҳоқонлари ва сосонийлар ҳужумлари натижасида харобага айланди. Фақат ВИ аср охири ВИИ аср бошларидагина ташландиқ шаҳар харобалари устида кулоллар маҳалласи бунёд этилди ва аста-секин шаҳар ўзини тиклай бошлади.

Ислом фатҳидан кейинги Нахшаб

ВИИИ асрнинг бошида Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарлари каби Нахшап ҳам фатҳ этилди (710-йил). Шаҳар эса энди Насаф деб атала бошлади. Шаҳарда илк масжид қурилди. Истахрий, Ибн Ҳавқал ва Муқаддасий каби мусулмон жўғрофиюнларининг берган маълумотига кўра, Нахшап қалин девор билан ўралган ва тўрт дарвозага эга бўлган.

Савдо йўлларининг хавфсизлиги, тарихда биринчи чек тизими йўлга қўйилиши, исломдан олдинги савдогарлардан олинадиган солиқларнинг бекор қилиниши бутун халифаликда бўлгани каби Насафда ҳам савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликнинг ривожланишига олиб келди.

ИХ асрнинг бошида Насаф Сомонийлар давлати таркибига кирди. ХИ асрда қорахонийлар қўлига ўтди. Мўғуллар босқини арафасида Насаф Хоразм султонлиги таркибига кирар эди. ИХ—ХИИИ асрларда Нахшап (Насаф) ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан равнақ топди. Х асрда Насафда ўша давр мусулмон оламида илмий конгресс — мажлиси тадрис ўтказилган. Ўрта асрларда Насаф орқали Эрон ва Ҳиндистонни Россия ва Европа давлатлари билан боғлаган муҳим карвон йўллари ўтган, савдо-ҳунармандчилик ривожланган.

Мўғуллар даврида Насаф (ХИИИ-ХИВ асрлар)

1220-йилларда Насаф Чингизхон қўшинлари тарафидан вайрон этилди. Аҳолининг кўпчилиги қириб юборилди. Масжид ва мадрасалар вайрон этилди. Шундан кейин шаҳарда ҳаёт деярли тўхтаб қолди. Ундан кейинги даврда (ХИВ асрда) воҳа маркази 3-марта ҳозирги Қарши шаҳрининг эски шаҳар қисми ўрнида қайта тикланди.

ХИВ асрнинг бошларига келиб Насаф ўзининг мавқеини бирмунча тиклай бошлади. 1320-йилда Чиғатой улусини қўлга киритган Кебекхон (1318—1326) мўғул элитаси ўтроқ ҳаётга ўтиши борасида қатъий сиёсат юритган, ҳатто буни мажбурий қилиб қўйган. У пойтахтни Қашқадарё воҳасига кўчирган, бузилиб кетган Насафдан 2 фарсах (12–14 км) узоқликда қаср қурдириб, пойтахтни Қарши деб аталган бу қалъага кўчирган ҳамда унинг ҳаётини таъминлаш учун зарур бўлган бозорлар, карвонсаройлар, томошагоҳлар, яшаш кварталларидан иборат шаҳарча қурдирган. Шаҳар ҳудудидан топилган археологик ёдгорликлар, бино қолдиқлари Қаршида ХИВ асрнинг 1-ярмида бир қанча кошинкор иморатлар мавжуд бўлганлигидан далолат беради. ХИВ асрнинг 2-ярмида шаҳар қўрғони атрофи ғишт ва пахса девор билан ўралган, шаҳарда Одина масжиди қурилган. Қалъа атрофида 2,5-3 метр чуқурликда хандақ қазилган Хандақ устида 4 та кўтарма кўприк бўлган. Шаҳар қўргони ҳудуди 40гектарни ташкил этган. Кейинчалик бу шаҳарча кенгайиб, Мовароуннаҳрнинг марказига айланган. Шаҳар эса шу сарой номи билан Қарши деб атала бошлаган (туркий „қарши“ сўзи форсча „сарой“ сўзининг синонимидир. Бу сўз Қошғарийда учрайди). Насаф аҳолиси секин-аста Қарши атрофига кўчиб ўта бошлади. Мана шу пайтдан бошлаб Қарши Насафнинг иккинчи номига айланди ва ХИХ асрга келиб Насаф номини истеъмолдан чиқарди.

Кебакхон пул ислоҳоти ўтказган. Унинг даврида Бухоро, Самарқанд, Термиз шаҳарларида ҳаёт қайта жонланди. Шу шаҳарларда зарб қилинган тангалар „кепакий“ номини олган. Қизиғи шундаки, рус тилидаги „копейка“ сўзи билан бу сўз талаффуз жиҳатдан жуда яқин. Кебекхон даврида мўғулларнинг Руся устидаги таъсирини ҳисобга оладиган бўлсак, „копейка“нинг „кепаки“дан олингани унчалик ажабланарли эмас.

Темурийлар даврида Насаф (ХИВ-ХВИ асрлар)

Амир Темур стратегик аҳамиятга молик бўлган Насафни ҳимоя девори билан ўратди. Аммо, Амир Темурнинг ватани бўлган Кешнинг мавқеи кўтарилиши натижасида Насаф бироз эътибордан қолди. Шунинг учун темурийлар давридан бирон кўзга кўринарлик ёдгорлик қолмаган.

Бухоро хонлиги (Шайбонийлар, аштархонийлар) даврида Қарши (ХВИ-ХВИИИ асрлар)

Қарши шайбонийлар ҳукмронлиги остига ўтгандан сўнг тез ривожлана бошлади. Шайбонийлар даврида Қашқадарё дарёси устига кўприк қурилди ва бу иншоот ҳозиргача сақланиб қолган. Ундан ташқари Кўкгумбаз жомеъ масжиди каби обидаларнинг кўпчилиги айнан шайбонийлар даврида барпо этилган. Шайбонийлар давлатчилиги қурилаётган илк йиллар Қарши ва унинг аҳолиси учун дахшатли бўлган. 1510-йили Маҳмудобод жангида сулола асосчиси Муҳаммад Шайбонийхоннинг ҳалок бўлиши Эрон шиа қўшинларининг Хуросон ва Мовароуннаҳр томон юришига йўл очди. Қизилбош қўшинлар кўмагида темурий шаҳзода Бобур Мовароуннаҳрнинг катта қисмини эгаллади ва Самарқандга кирди. 1512-йил кузида Эрон қўшинлари Нажми Соний раҳбарлигида Қарши шаҳрини эгаллади. Шаҳар аҳолиси ёппасига қатл этилди. Фақат ўзбекларни тутиб қатл этиш таклифи рад этилиб, аҳолининг кўпчилиги бўлмиш чиғатойлар, шунингдек, тожиклар ҳам қирғинга учради. Маҳаллий диний авторитетлар бўлмиш саидлар ҳам қизилбошлардан омон қолмади. Қарши қатлиоми Мовароуннаҳрда ўзбекларга хайрихоҳ кайфиятни ва қизилбошларга нисбатан нафратни кескин ошириб юборди. Вилоятда вужудга келган бу руҳият, бу атмосфера ўзбек тарихи ва сиёсатининг янги юлдузи — Убайдуллахон саҳнага чиқиб келишига замин яратди. ХВИ асрда шаҳар яқинида йирик Намозгоҳ масжиди, ҳаммом бинолари қад кўтарган. Шайбонийлар сулоласининг энг йирик намоёндаларидан бири Абдуллахон ИИ Қаршида кенг кўламли бунёдкорлик ишларини олиб борди. Унинг ҳукмронлик йилларида Қаршида Абдуллахон мадрасаси (1590-1591), Боқибой мадрасаси, ҳаммом (1592-1593), Абдуллахон кўприги ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бинолар барпо этилади ва уларнинг баъзилари ҳозирги кунгача сақланиб турибди.

Аштархонийлар ўзбек сулоласи давридан Қарши Бухоро хонлиги тахти меросхўрлари турадиган жойга айланди. Имомқулихон даврида (1614—1615-йилларда) Қашқадарёдан Қарши чўлига канал чиқарилган. ХВИИ—ХВИИИ асрларда Қарши Қашқадарё воҳасидаги биринчи шаҳарга айланди. Қарши ХВИ асрдан ХХ аср бошларигача Бухоро хонлиги, сўнгра амирлигининг Қарши беклиги нуфузли маркази бўлган. Ҳунармандчилик ривожланган, пул зарб қилинган. 1740-йилда Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг Моварауннаҳрга юриши ортидан Бухорода аштархонийлар тахтдан ағдарилади. Юзага келган вазият майдонга янги кучлар чиқишини талаб қиларди. Бундан манғит бийлари, хусусан Қарши беги Муҳаммад Ҳакимбий манғит ва унинг ўғли Муҳаммад Раҳимхон унумли фойдаланади.

Бухоро амирлиги даврида (ХВИИИ-ХХ асрлар)

1785-йилда Амир Шоҳмурод ўзини амир деб эълон қилди ва Бухоро хонлиги амирликка айлантирилди. Бухоро амирлиги даврида Қарши амирликнинг иккинчи аҳамиятга эга бўлган шаҳрига айланди. Ҳатто нуфузи ва ҳажми жиҳатдан Самарқандни ҳам ортда қолдирган Қарши, Бухоро амирлиги валиаҳдларининг (яъни тахт ворисларининг) расмий қароргоҳи бўлиб қолди. Манғитлар ўзбек сулоласи даврида Қаршида ҳаммом, мадраса, хонақоҳ, сардоба ва суғориш иншоотлари бунёд этилган. Шаҳар ва унинг атрофи ободонлашган. ХВИИ-ХИХ асрларда Қарши Ўрда, Қўрғон, ички шаҳар ва шаҳар ташқарисидаги работлардан ташкил топган эди. Ўрда маҳаллий ҳоким қароргоҳи ҳисобланиб, тўртбурчак шаклидаги девор билан ўралган ҳамда битта дарвозага (Сақлов дарвозаси) эга бўлган. Қарши ўрдаси ҳажми бўйича (2,5 гектар) Шаҳрисабз ўрдаси ва Бухоро аркидан катта эди. Н.Ханиковнинг маълумотларига кўра, 1841-йилда шаҳарда учта концентрик жойлашган ҳимоя девори мавжуд бўлган, ташқи томондан эса уни работлар ўраб турган. Венгриялик олим Ҳерман Вамбери 1863-йилда Қаршида бўлиб, шаҳарда 10 та карвонсарой, катта бозор бўлганлигини ёзади. Аҳолисининг 25 мингга яқин асосий қисми ўзбеклар деб таъкидлайди. Охирги Бухоро амири Саид Олимхон 1898-йилдан 1910-йилгача Насаф волийси вазифасини бажарди.

Шўролар даврида

1919-йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий Қаршида қатл этилгандан сўнг, шаҳар 1926—1937-йилларда Беҳбудий деб аталган[3]. Аммо, кейинчалик аҳоли кўниккан Қарши номи қайтарилди. Шўролар даврида Қарши асосан қишлоқ хўжалигига асосланган Қашқадарё вилоятининг марказига айланди. Шаҳарда бошқа шаҳарлар каби шўролар архитектурасига оид бинолар қурилди. Бир-биридан унча фарқ қилмайдиган, кўримсиз кўп қаватли бинолар ўзбек маҳаллаларига муқобил ўлароқ кўплаб қурила бошлади. Бу эса Қаршининг қадимийлик улуғворлик сиёғини йўқотишига олиб келди. Баъзи масжид-мадрасалар омборхона ҳатто қийноқлар қўлланадиган турмахоналарга айлантирилди. „Тоштурма“ деган совуқ номга эга бўлган бундай турмалардан бири шаҳарнинг 2700-йиллиги юбилейига қадар ўз вазифасини бажариб келди.

Географияси

Қарши Помир-Олой тоғ тизимининг ғарбий чеккасида, Қашқадарё дарёсидаги Қарши воҳасида, Қўнғиртоғ тоғ этагида, Қарши даштининг шарқий қисмида жойлашган. Шаҳар ери юзасининг устки қавати, асосан, дарё ва сойлар оқизиб келган оқизиқлар — лойқалар, қумоқ ва қумлоқ ётқизиқлар қум билан қопланган.

Шаҳар Тошкент шаҳридан 400 км жануби-ғарбий қисмида (520 км автомобил йўли орқали) жойлашган. Қарши-Хонобод авиабазаси Қаршидан 10 км шарқда жойлашган. 1970-йилларнинг бошларида Амударёдан суғориш канали (Қарши магистрал канали) қурилди. Иқлими кескин континентал.

Аҳолиси

Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2025-йил 1-январда ҳолатига кўра, шаҳарнинг доимий аҳолиси сони 300 800 кишини ташкил этади[1]. 2023-йил 1-апрел ҳолатидаги доимий аҳоли сони 291,2 минг киши бўлиб, шулардан, 141 668 нафари эркаклар ҳамда 141 532 нафари аёллардир[4].

Иқтисодиёти

Қарши шаҳри иқтисодиёти хизмат кўрсатиш секторига асосланган. Аҳолининг катта қисми савдо, банк, таълим, соғлиқни сақлаш каби хизмат кўрсатишга асосланган иқтисодиёт тармоқларида фаолият юритади. Қаршида Ерқўрғон улгуржи, Осиё автомобил, Фарҳод хўжалик моллари, Орзу, Қарши буюм бозорлари шаҳар аҳолиси ва агломерацияси учун хизмат кўрсатмоқда. Шаҳарда 21 та банк, жумладан Халқ банки, Агробанк, Ўзбекистон миллий банки, Ипотека банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипак йўли банки, Асакабанк, Ҳамкорбанк, Алоқабанк, МКБАНК, Туронбанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Инвест Финанcе банк, Трастбанк, Асиа Аллианcе банк, Давр банк, Гарант банк, Капиталбанк, Анорбанк, ТБC Банк, Тенге Банк филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Транспорт тизими

Қарши Қашқадарё вилоятининг маркази ҳамда вилоятдаги асосий траснпорт тугуни ҳисобланади. Шаҳар автомобил, темир ва ҳаво йўллари орқали хорижий мамлакатлар, республиканинг бошқа шаҳарлари ҳамда вилоят туманлари марказлари билан боғланган.

Қарши аэропорти халқаро мақомга эга аэропортлардан бири. Аэропортдан Қарши-Тошкент, Қарши-Москва йўналишларига авиақатновлар ташкил этилган. Аэропортда 2019-йил 1-октябрдан бошлаб „бешинчи ҳаво эркинлиги“ қўлланган ҳолда „Очиқ осмон“ режими қўлланиб келинади[5].

Қарши темир йўл вокзали — Ўзбекистон темир йўллари аксиядорлик жамиятига тегишли бўлган темир йўл вокзали. Қарши вокзали орқали республиканинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Андижон шаҳарларига темир йўлда бориш мумкин. Қарши-Тошкент (кунига 2-марта), Термиз-Тошкент (ҳар куни), Узун-Тошкент (ҳар куни), Термиз-Андижон, Термиз-Хива йўналишларида қатновчи поездлар Қарши вокзалида тўхтаб ўтади. Тошкент-Қарши йўналишида Афросиёб тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилган. Аарсги вокзали 2015-йилда капитал таъмирдан чиқарилиб, ҳозирги кўринишга келтирилган.

Қаршида, шунингдек, шаҳарлараро йўналишда қатнайдиган Қарши-Тошкент замонавий автобус қатнови йўлга қўйилган. Шаҳар ичида жамоат транспорти унчалик ривожланмаган. Бугунги кунда Жамоат транспорти автобуслардан иборат бўлиб, автобус паркининг катта қисми Исузу ҲC 40 автобусларидан ташкил топган ва жамоат транспорти кенгаяётган Қаршини тўла қамраб олмайди. 2020-йилнинг 22-август куни Қарши шаҳрига Хитойдан Голден Драгон русумли автобуслар олиб келиниб, 1-йўналиш (Темир йўл вокзали — Ерқўрғон бозори), 2- ва 7-йўналишларда аҳолига хизмат кўрсатмоқда.[6]

Таълим ва соғлиқни сақлаш

Қаршида таълим турлари, амалдаги „Таълим тўғрисида“ги Қонунга биноан, мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта ва ўрта-махсус таълим, профессионал таълим, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, мактабдан ташқари таълимдан иборат.[7]

Шаҳарда мактабгача таълим ва тарбия Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими[8] томонидан тартибга солинади. Бўлимга шаҳардаги бир неча ўнлаб мактабгача таълим ташкилотлари қарайди.

Умумий ўрта ва ўрта-махсус таълим шаҳардаги 46 та умумий ва бир нечта ихтисослаштирилган мактаблар, жумладан Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби, Президент мактаби ёрдамида ташкиллаштирилган. Ушбу мактаблар фаолияти Қарши шаҳар халқ таълими бўлими[9] (Халқ таълими вазирлигига қарайди) томонидан ташкиллаштирилади.

Қарши давлат университети, Қарши давлат техника университети давлат университетлари, шунингдек бир қанча хусусий ОТМлар шаҳар ва вилоят ёшларини олий таълим билан қамраб олади.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари

„Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари“ миллий рўйхатига Қаршида жойлашган 28 археология ва 25 архитектура ёдгорликлари, 6 монументал санъат ёдгорликлари ва 1 нафар диққатга сазовор жой киритилган[10]

Археология ёдгорликлари

Қарши шаҳрида жами 28 та археология ёдгорлиги давлат муҳофазасига олинган.

Обект тўлиқ номи Обект даври Обект манзили Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
1 Хўжапанатепа ХИИ—ХИВ асрлар Гунгон МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
2 Каттепа В—ВИИ асрлар Кат МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
3 Қалъаи Заҳоки-Марон тепа И—ИИ асрлар Заҳҳоки Морон МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
4 Жангалтепа ХИ—ХИИ асрлар Наврўз МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
5 Наймантепа (Қўштепа) И—ИИИ асрлар Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
6 Авултепа В—ВИИ асрлар Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
7 Темиртепа ИИ—ВИИ асрлар Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
8 Эшон шаҳидтепа ИХ—ХИИИ асрлар Отчопар МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
9 Қўнғиртепа В—ВИИИ асрлар Мафтунқули МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
10 Латиптепа ИВ—ВИИИ асрлар Мафтунқули МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
11 Хонтепа ХИ—ХИИИ асрлар Хонтепа МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
12 Култепа ХИ—ХИИИ асрлар Хонтепа МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
13 Карахавалтепа ХИИ—ХИВ асрлар Равоқ МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
14 Сигиртепа В—ВИИИ асрлар Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
15 Шайхалитепа В—ХИИ асрлар Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
16 Отчопартепа И—ВИИ асрлар Отчопар МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
17 Камандитепа ХИ—Х асрлар Бўстон МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
18 Кофиртепа ВИ—ХИ асрлар Қарлиқбоғот МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
19 Артисттепа И—ВИ асрлар Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
20 Шайхтепа В—ХИИ асрлар Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
21 Лўлитепа И—ВИ асрлар Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
22 Қўрғончатепа ИИ—ВИИИ асрлар Бўстон МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
23 Зоғзатепа ИВ—ВИИИ асрлар Лағмон МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
24 Навотепа В—ВИИИ асрлар Наво МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
25 Хўжамозортепа В—ВИИИ асрлар Наво МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
26 Қиличбектепа И—ВИ асрлар Қиличбек Қўғонча МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
27 Дагайтепа ИВ—ВИИИ асрлар Арабхона МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
28 Шерқултепа ХВ—ХВИИ асрлар Отчопар МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида

Архитектура ёдгорликлари

Қарши шаҳрида жами 25 та архитектура ёдгорлиги давлат муҳофазасига олинган.

Обект тўлиқ номи Обект даври Обект манзили Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
1 Кўк Гумбаз масжиди ХВ аср Қарлиқбоғот МФЙ Насаф кўчаси 274-уй Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
2 Ўзбек ҳаммоми ХВ аср Наврўз МФЙ Насаф кўчаси 41-уй Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
3 Бекмир мадрасаси 1904-йил Дарвозатутак МФЙ И.Каримов кўчаси 388а-уй Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
4 Қиличбой мадрасаси 1911-йил Дарвозатутак МФЙ И.Каримов кўчаси 118-уй Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
5 Қашқадарё кўприги ХИВ аср Равоқ МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
6 Абдулазиз мадрасаси 1911-йил Дарвозатутак МФЙ И.Каримов кўчаси 309-уй Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
7 Чақар масжиди ХВИИИ аср Чақар МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
8 Шарафбой мадрасаси ХВ аср Чақар МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
9 Маҳаллот масжиди ХВИИИ аср Маҳаллот МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
10 Қўрғонча масжиди ХВИИИ аср Қўрғонча МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
11 Ҳарамжўй масжиди ХВИ аср Ҳарамжўй МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
12 Чармгар-И масжиди ХИИИ асрлар Чармгар МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
13 Чармгар-ИИ масжиди ХИХ аср Чармгар МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
14 Одина масжиди ХИВ аср Дарвозатутак МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
15 Сардоба ХИВ аср Дарвозатутак МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
16 Жизза-Мағзон масжиди ХИХ аср Мағзон МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
17 Арал масжиди ХИХ аср Арал МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
18 Қарши қалъа девори ХИВ аср Дарвозатутак МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
19 Зоғза масжиди ХВИИИ аср Зоғза МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
20 Араловул масжиди ХВИИИ аср Араловул МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
21 Шайх Али мақбараси ИХ аср Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
22 Кулол масжиди ХВИИИ аср Чақар МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
23 Хўжақурбон мадрасаси ХИВ аср Дарвозатутак МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
24 Мугуз ота мақбараси ХИВ аср Шайхали МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
25 Жизза тепачуғ масжиди ХВИИИ аср Мағзон МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
26 Шуҳрат қўрғони ХИХ аср Табассум Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида

Монументал санъат ёдгорликлари

Қарши шаҳрида жами 6 та монументал санъат ёдгорлиги рўйхатга олинган.

Обект тўлиқ номи Обект даври Обект манзили Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
1 Эл юрт таянчи мажмуаси 2006-йил Рогузар МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
2 Мотамсаро Она мажмуаси 2004-йил Геолог МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
3 Шон шуҳрат қўрғони 1980-йил Хўжахиёл МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
4 Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ўрнатилган ёдгорлик 1980-йил Кат МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
5 Ислом Каримов ҳайкали 2018-йил Мустақиллик МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
6 Абдулла Орипов ҳайкали 2018-йил Мустақиллик МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида

Диққатга сазовор жойлар

Обект тўлиқ номи Обект даври Обект манзили Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
1 Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ёдгорлик мажмуаси ХИВ аср Гулшан МФЙ Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида „Вақф“ хайрия жамоат фондига текинга фойдаланиш шартномаси асосида бириктирилган

Машҳур кишилари

Қарши шаҳридан бир қанча таниқли олимлар, шоир, файласуфлар етишиб чиққан. Ҳадис илмининг билимдонларидан Абул Аббос ал-Мустағфирий, Абу Туроб Нахшабий, етук шоир ва олимлар Зиё Нахшабий, Муайидиддин Насафий, Сайидо Насафий, ҳуқуқшунос аллома Нажмиддин Насафий, калом илмининг намояндаси Абул Муин ан-Насафий, файласуф Азизиддин Насафий, моҳир меъморлар Али Насафий, Олим Насафий ва бошқалар шулар жумласидандир.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ҳудудлар бо`йича шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони (2025-йил 1-январ ҳолатига кўра)“ (ўзбекча). қашстат.уз. Қарши: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Қаралди: 11-октабр 2025-йил.
  2. ↑ „Қарши шаҳрининг янги бош режаси тасдиқланди. Шаҳар қарийб 2 бараварга кенгаяди“. Газета.уз. Газета Неwс МЧЖ (2025-йил 14-март). Қаралди: 11-октабр 2025-йил.
  3. ↑ ҳттп://диc.аcадемиc.ру/диc.нсф/энc3п/150150
  4. ↑ „Қарши шаҳрининг доимий аҳолиси“. қашстат.уз. Қаралди: 8-декабр 2024-йил.
  5. ↑ ҳттпс://www.лех.уз/доcс/-4474527
  6. ↑ ҳттпс://дарё.уз/2020/08/24/қашқадарёга-хитойдан-30-та-замонавий-автобус-олиб-келинд/[сайт ишламайди]
  7. ↑ ҳттпс://лех.уз/доcс/-5013007
  8. ↑ архив нусхаси, 8-август 2021-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 8-август 2021-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  9. ↑ архив нусхаси, 8-август 2021-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 8-август 2021-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  10. ↑ [ҳттпс://лех.уз/ру/доcс/4543266 „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 846-сон 04.10.2019 й. қарори“]. Лех.уз. Қаралди: 20-сентябр 2020-йил.