Qibris Respublikasi
Ушбу мақоланинг номи Ўзбекистон миллий энсиклопедиясида (2000-йил) Кипр ёки Кипр Республикаси деб белгиланган. Унинг номини ўзгартириш лозим деб ҳисобласангиз мунозара саҳифасида мурожаат қолдиринг. |
Қибрис ёки Кипр (юнонча: Кйпрос, туркча: Кибрис, арабча: Қубрус), Қибрис Республикаси (юнонча – Кйприаки Димократиа, туркча – Кıбрıс Cумҳуриети) – Ғарбий Осиёда, Ўрта денгизнинг шарқий қисмидаги Қибрис оролда жойлашган давлат. Майдони 9251 км². Аҳолиси 1,363,000 киши [1] (2024). Пойтахти – Никосия шаҳри Маъмурий жиҳатдан 6 округ (дистриcт)га бўлинади.
Қибрис Республикаси Κυπριακή Δημοκρατία Кйприакí Димократíа Кıбрıс Cумҳуриети | |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
| Мадҳия: Ҳймн то Фреэдом | |
|
| |
| Пойтахт | Никосия |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Димитрис Чристофиас | |
| Мустақиллик (Бирлашган Қиролликдан) | |
• Сана |
16-август 1960 |
| Майдон | |
• Бутун |
9,250 км2 (168-ўрин) |
| Аҳоли | |
• 2024-йилги рўйхат |
1,363,000 (159-ўрин) |
| • Зичлик | 84/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$4,540 мил. (161-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$5,820 |
| Пул бирлиги | Евро (CЙП) |
| Қисқартма | CЙ |
| Телефон префикси | 357 |
| Интернет домени | .cй |
Давлат тузуми.
Қибрис – республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка киради. Амалдаги конституцияси 1960-йилда қабул қилинган ва кейинчалик тузатиш ҳамда қўшимчалар киритилган. Давлат бошлиғи президент (1993-йилдан Глафкос Клиридис). Президент қибрислик юнон жамоаси, вице-президент қибрислик турк жамоаси томонидан тўғри сайлов йўли билан 5 йилга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият Вакиллар палатаси (юнон ва турк жамоалари вакилларидан иборат бир палатали парламент). Ижроия ҳокимиятни президент ва вице-президент бошкаради ҳамда ҳукумат (Вазирлар Кенгаши)ни тайинлайди. Президент ҳукуматга бошчилик қилади.
Табиати
Қир ва тоғ кўп, шарқи пасттекислик. Шимолий қиргоклари тик ва серқоя. Шимолий соҳили бўйлаб Кирения (1023 м гача) ва Карпас тизмалари (364 м гача) жойлашган. Қибрис ҳудудининг марказий ва жанубий қисмида Троодос тоғ массиви бор (энг баланд жойи 1951 м). Шимолий ва жанубдаги тизмаларни кенг Месаория текислиги (баландлиги 200 м гача) ажратиб туради. Қазилма бойликлардан хромит, темир ва мис рудалари, асбест ва бошқа бор. Иқлими субтропик Ўрта денгиз иқлими. Ёзи иссиқ (25—35°), қиши юмшоқ (10—15°), серёғин. Йиллик ёғин текисликда 300–500 мм, тоғларда 1000–1300 мм. Тоғ этаклари ва текисликларда доим яшил бутазорлар, Кирения ва Карпас тизмаларининг оҳактошли жанубий ён бағирларида дашт ўсимликлари ўсади. Қибрис ҳудудининг 18% ўрмон: дуб, сарв, ҳалаб қарағайи, тоғ водийларида юлғун, самбит ўсади. Илон, тўнғиз, калтакесак, буқаламун, калхат, бургут ва бошқа бор.
Аҳолисининг 78% қибрислик юнонлар, 18% қибрислик турклар. Инглизлар, араблар, арманлар, италянлар ҳам яшайди. Юнон ва турк тиллари – расмий. Юнонлар православ, турклар ислом динига эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 68%.
Тарихи
Қибрис ҳудудида одам неолит давридан яшайди. Милоддан аввалги ХВ—ХИ асрларда Қибрисни ахейлар, ИХ асрда финикийлар, ВИИИ аср охирида оссурийлар, ВИ асрда аҳоманийлар босиб олди, 333—323-йилларда македониялик Александр, 294—258-йилларда Птолемейлар давлати, 58 йилдан Рим империяси қўл остида бўлди. Рим империяси қулагач (милодий 395 йил), Қибрис Византия таркибига ўтди. 648-йил оролни араблар, 1191-йил салибчилар эгаллади. 1489—1571-йилларда Венеция, 1571-йилдан Усмонли турк давлатига қарам бўлди.
ХИХ асрда қибрислик юнонларнинг Қибрисни Юнонистонга қўшиш ҳаракати пайдо бўлди. 1878-йил Қибрисни Буюк Британия босиб олди. 1925-йил Қибрис Англия мустамлакаси мақомини олди. 1931-йил инглиз ҳукмронлигига қарши стихияли қўзғолон бошланди, лекин уни мустамлакачилар шафқацизлик билан бостирди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939—1945) 20 мингдан ортиқ қибрислик инглиз қўшинлари сафида Германияга қарши урушда қатнашди. Урушдан кейин К.да миллий озодлик ҳаракати авж олгач, Буюк Британия ён беришга мажбур бўлди. 1960-йил 16-августда Қибрис мустақил республика деб эълон қилинди. Макариос ИИИ президент, Ф. Кичик вице-президент этиб сайланди.
К.даги юнон ва турк жамоалари ўртасидаги келишувга кўра, мамлакат президента қибрислик юнонлардан ва вице-президенти қибрислик турклардан сайланар эди. Бироқ 1963-йилда қибрислик юнонлар билан қибрислик турклар ўртасидаги муносабат кескинлашиб, натижада иккала жамоанинг биргаликдаги фаолияти тўхтади. 1965-йилда юнон жамоа палатаси бекор қилинди. 1967-йил декабрда қибрислик турклар „Муваққат турк маъмурияти“ни туздилар. 1983-йилда „Шимолий Қибрис турк республикаси“ эълон қилинди, аммо Шимолий К. турк республикаси К. Республикаси ҳукумати томонидан тан олинмаган. 1964-йил мартдан буён бу ерда БМТ қўшинлари турибди. Халқаро ҳамжамият воситачилигида К. муаммосини бартараф этиш юзасидан жамоалар ўртасида музокаралар ўтказиляпти. Қибрис 1960-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 2001-йилда ўрнатган. Миллий байрами – 1-октабр – Мустақиллик куни (1960).
Қибрис – Ўрта ер денгизидаги Қибрис оролларида жойлашган давлат. 1960-йил 16-августда Буюк-Британиядан мустақиллик олган, Британия ҳамкорлиги аъзоси. Юнон ва турк жамоалари ўртасида тўқнашувни кескинлашуви туфайли декабр 1967-йилда „муваққат турк маъмурияти“ тузилган. 1975-йил 13-февралда оролнинг шимолий қисмида, жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Туркия федератив давлати эълон қилинган, у 1983-йил 15-ноябрда Шимолий Қибрис Турк Республикаси деб аталган. Маъмурий бўлиниши: 6 округдан иборат. Ўзгартириш ва қўшимчалар билан 1960-йил 16-августда қабул қилинган Конституция амал қилади. Давлат бошлиғи – Президент. У аҳолини 80% ни ташкил этувчи юнон жамоаси томонидан сайланади. Вице-президент турк жамоаси томонидан сайланади. Уларнинг ваколат муддати 5 йил. Парламенти – Вакиллар палатаси, 80 та депутатдан иборат. Уларнинг 56 таси юнон жамоаси, 24 таси турк жамоаси томонидан сайланади. 1963-йил декабрдан бошлаб турк жамоаси сайловда иштирок этмаяпти.
Ижро ҳокимияти Президент ва вице-президент томонидан амалга оширилади. Улар ҳукумат – Министрлар Кенгашини тайинлайди ва уни бошқаради. Турк жамоаси ҳукуматда иштирок этмайди.
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Демократик партия (шу номдаги юнонлар партияси 1976-йилда, турклар партияси 1992-йилда тузилган); Демократик йиғин, 1976-йилда асос солинган; Социал-демократлар ҳаракати, 2000-йилда Ягона марказ демократик иттифоқи асосида тузилган; Либерал партия, 1986-йилда барпо этилган; Бирлашган демократлар, 1996-йилда тузилган; Миллий бирлик партияси, 1975-йилда турк жамоаси асос солган; Ижтимоий озодлик партияси, 1976-йилда турк жамоаси тўзган; К. меҳнаткаш халқ илғор партияси (АКЕЛ), 1926-йилдан 1941-йилгача фаолият кўрсатган Қибрис коммунистик партиясининг вориси сифатида 1941-йилда тузилган; Республикачи турк партияси, 1970-йилда асос солинган. Касаба уюшма бирлашмалари: УмумҚибрис меҳнат федерацияси, 1946-йилда тузилган; Қибрис меҳнаткашлар конфедерацияси, 1944-йилда тузилган; К. турк касаба уюшма федерацияси (Турксен), 1954-йилда асос солинган; Қибрис инқилобий касаба уюшмалари федерацияси (Девиш), 1976-йилда тузилган.
Хўжалиги
Қибрис – аграр-индустриал мамлакат. Иқтисодиётда хизмат кўрсатиш соҳасининг салмоғи катта. Ялпи ички маҳсулотда бу соҳанинг улуши 47%, қишлоқ хўжалиги улуши 8%, саноатнинг улуши 20%. Мамлакат майдонининг 65% ишланади, шундан 12% суғорилади. Асосий экинлари – буғдой, арпа, сули, картошка, дуккакли ва полиз экинлари. Ўзум, бодом, ёнғоқ, ситрус, зайтун, пахта, тамаки, сабзавот ҳам етиштирилади. Тоғларда қўй, эчки, чўчқа, қорамол боқилади. Пиллачилик ривожланган, соҳилларда балиқ, сув жониворлари овланади. Маҳаллий маъдан заҳиралари асосида кончилик саноати мавжуд. Асосан, экспорт учун мис, темир, хром рудалари, мармар, асбест, гипс қазиб олинади. Ишлаб чиқарувчи саноат кичик-кичик тўқимачилик, тикувчилик, кўн-поябзал, виночилик, ёғ, тамаки, консерва ва бошқа корхоналардан иборат. Семент ишлаб чиқарилади. Ларнака шаҳрида четдан келтирилган нефт асосида ишловчи нефт маҳсулотлари заводи бор. 1 йилда ўртача 2,1 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Ҳунармандчилик (темирчилик, кулолчилик) ривожланган.
Чет эл сайёҳлиги тез суръатда ривожланиб, хорижий валюта тушумининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Қибрисда ишлаб турган 17 мингдан кўпроқ оффшор компания йилига ўртача 200 млн. доллар даромад келтиради. Асосий транспорт тури – автомобил. Автомобил йўллари ўз – 10,2 минг км дан ортиқ, шундан 4,2 минг км га яқини асфалтланган. Денгиз флоти ривожланган. Асосий денгиз портлари – Фамагуста, Лимасол. Халқаро аэропортлари – Никосия, Ларнакада. Четга, асосан, маъданли хом ашё, ситрус мевалар, ўзум маҳсулотлари, картошка, тайёр кийим ва бошқа чиқаради, четдан машина ва асбобускуна, озиқ-овқат, кимёвий моддалар, нефт маҳсулотлари олади. Савдо-сотикдаги мижозлари: Европа Иттифоқи давлатлари ва араб мамлакатлари. Пул бирлиги – Қибрис фунти.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Мамлакатда юнонча ва туркча таълим тизимлари мавжуд. Юнонча тизим: 6—14 ёшдаги болалар учун таълим мажбурий, бепул. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 6 йил, ўрта мактабда ҳам 6 йил Олий таълим чет элда, асосан, Юнонистонда олинади. Бир қанча ўқув юртлари – педагогика академияси, техника институти, ўрмон-техника институти ва бошқа тўлиқ олий маълумот бермайди. Туркча тизим: 6—15 ёшдаги болалар учун таълим мажбурий, бепул, бошланғич мактабда ўқиш муддати 6 йил, ўрта мактабда ҳам 6 йил педагогика коллежи бор. Никосияда К. илмий тадқиқот маркази (1967-йилдан), Қибрисни ўрганиш жамияти (1936-йилдан), К. география жамияти (1968-йилдан) ва бошқа ишлайди. Никосияда Фанеромени оммавий кутубхонаси, маориф вазирлигининг кутубхонаси, Фамагуста шаҳрида оммавий кутубхона, шунингдек, К. музейи, Тарих музейи, Халқ санъати ва лапидарий музейи, Ларнака, Лимасол, Фамагуста шаҳарларида музейлар бор. Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. К.да бир қанча газ. ва журналлар нашр этилади. Йириклари: „Агон“ („Кўраш“, юнон тилидаги кундалик газета, 1964-йилдан), „Алития“ („Ҳақиқат“, юнон тилидаги кундалик газета, 1951-йилдан), „Бирлик“ (турк тилидаги кундалик газета, 1980-йилдан), „Филелефтерос“ („Либерал“, юнон тилидаги кундалик газета, 1956-йилдан), „Халқин сеси“ („Халқ овози“, турк тилидаги кундалик газета, 1941-йилдан), „Ҳаравги“ („Тонг“, юнон тилидаги кундалик газета, 1956-йилдан), „Неос димократис“ („Янги демократ“, юнон тилидаги журнал). К. ахборот агентлиги 1976-йилда ташкил этилган. К. радиоэшиттириш корпорацияси ҳукумат радио ва телевидение тижорат хизмати бўлиб, 1953-йил ташкил этилган. Радиоэшиттириш 1953-йилдан, телекўрсатув 1957-йилдан олиб борилади. Адабиёти юнон ва турк тилларида.
Юнон тилидаги К. адабиёти юнон адабиёти билан ўзвий боғлиқ ҳолда тараққий этган. Стасиннинг „Қибрис достонлари“ (милоддан аввалги 6-минг йиллик), Афродитани шарафловчи „Гомер мадҳиялари“ К. адабиётининг илк намуналаридир. ВИИИ—Х асрларда шаклланган К. шевасидаги „Дигенис Акрит“ эпоси (ХИИ—ХИИИ асрлар), „Ишқий лирика“ (ХИВ—ХВ асрлар) ва бошқа фолклор асарлари ёзиб олинган. Ёзма адабиёт ХИХ аср охири – ХХ аср бошларидан ривожлана бошлади. В. Михаилидис шеърларида халқнинг инглиз мустамлакачиларига қарши кўраши акс этди. ХХ аср бошларида ёзувчилар Н. ва М. Николадислар, шоирлардан Т. Пиеридис, Т. Антиас ва бошқаларнинг асарларида ўткир ижтимоий муаммолар акс этди. 1960-йилда мустақилликка эришилгач, Қибрис ёзувчилари ёш давлатнинг энг долзарб муаммоларини ёритди. 1968-йилдан кейин ёзувчи Й. Филиппу-Пиеридис ва шоир А. Пилиотис адабиётда етакчи рол ўйнади. П. Лясидис К. шевасида халқ шеърияти анъаналарини давом эттирди.
Турк тилидаги Қибрис адабиётида, асосан, шеърият ривожланди. Кензи ва Сукути Исмоил оға, Ҳасан Хилми Афанди, Мюфтю Рожи ва бошқа ХИХ асрнинг таниқли шоирларидир. Нозиф Сулаймон Эбе ўғли, Уркие Мине, Маҳмуд Левент ва бошқа тараққийпарвар ёзувчилар ҳисобланади. Драматургия Ф. Коркут, Ю. Улутуг ва бошқа ижодида ривожланди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
К.ни мўзей орол деб атайдилар. Ҳозирги Қибрис ҳудудида илк неолит (Хирокития манзилгоҳидаги доирасимон турар жойлар) ва жез (турли расмлар солинган сопол идишлар, тош бутлар, жез буюмлар ва ҳоказо) даврларига оид ёдгорликлар топилган. Милоддан аввалги 3-минг йилликнинг 2-ярмидан идишларни одам, ҳайвон, ўсимликлар сурати ва бошқа билан безашда оқ, қизил, қора ранглардан фойдаланила бошланди. Сўнгги жез давридан (милоддан аввалги 1400—1050-йил) шаҳарларнинг қолдиқлари, гўзал расмлар солинган кенг оғизли кўзалар, заргарлик буюмлари, фил суягига ишланган бўртма нақшлар ва бошқа сақланган. Милоддан аввалги ИВ аср – милодий ИВ асрларда меъморлик ва тасвирий санъат мумтоз юнон ва эллин санъати, кейинчалик Рим санъати таъсирида ривожланди. Қушлар, нилуфар гули тасвирланган идишлар шу даврга мансуб. ХИИИ—ХВ аср черковлари готика услубида қурилди. 1960-йиллардан меъморлик, рассомлик, графика тез ривожлана бошлади. Халқ санъатида ёғоч ўймакорлиги, кулоллик, кандакорлик (кумушдан зарб қилиш), тўр тўқиш ва каштачилик ривожланган.
Мусиқаси қад. Византия империяси чегараларини ҳимоя қилган жангчилар ҳақидаги қўшиқлар, франсуз, турк ва инглиз ҳукмронлиги даврида пайдо бўлган, озодликни мадҳ этувчи лирик қўшиклар ҳанузгача сақланган. К.да юнон ва турк қўшиқлари, чолғу асбоблари кенг тарқалган.
ХХ аср бошларида профессионал мусиқа маданияти пайдо бўла бошлади. Соломон ва Янгос Михаилидислар К.да дастлабки ва машҳур композиторлардир. С. Михаилидис Лимасолда консерваторияга (1934), К.да биринчи сим-фоник оркестрга (1938) ва Никосияда консерт жамиятига асос солди. У сим-фоник, камер асарлар яратди. Я. Михаилидис кўплаб оммавий қўшиқлар, симфоник асарлар ва бошқа яратган. Замонавий композиторлардан А. Лимбуридис, Г. Коцонис, С. Виоларис, К. Костеасларни кўрсатиш мумкин.
Қибрисда 4 консерватория, бир қанча шаҳарларда мусиқа билим юртлари, ҳаваскор хор жамоалари, ашула ва рақс ансамбллари бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |