Соломон ороллари (Соломон Исландс) — Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган давлат. Соломон оролларининг жануби-шарқий қисмини ва яқин атрофдаги СантаКрус ва бошқа оролларни ўз ичига олади. Майдони 28,45 минг км². Аҳолиси 495 минг киши (2002). Пойтахти — Хониара шаҳри Маъмурий жиҳатдан 4 округга бо'линади.

Соломон Ороллари
Соломон Исландс
Шиор: То леад ис то серве
Инглизча: Келтириш учун хизмат қилмоқ
Мадҳия: Год Саве Оур Соломон Исландс
Location of Solomon Orollari
Пойтахт Хониара
Расмий тил(лар) Инглиз
Ҳукумат Ҳамдўстлик
Елизавета ИИ
Сер Натҳаниэл Wаэна
Манассеҳ Согаваре
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
7-июл 1978
Майдон
• Бутун
28,450 км2 (144-ўрин)
• Сув (%)
3.2
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
538,032 (165-ўрин)
• Зичлик 18/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$800 мил. (198-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,487
Пул бирлиги Соломон Исландс Доллар (СБД)
Вақт минтақаси УТC+11
• Ёз (ДСТ)
УТC+11
Қисқартма БП
Телефон префикси 677
Интернет домени .сб

Давлат тузуми

Соломон Ороллари — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи мустақил давлат. Амалдаги конституцияси 1978-йил 7-июлда қабул қилинган. Давлат бошлиғи Буюк Британия қироличаси бўлиб, унинг номидан генерал-губернатор иш юритади, у мамлакат парламентининг тавсияси билан 5 йил муддатга Соломон Ороллари фукаролари орасидан тайинланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий парламент, ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Соломон Оролларининг аксари қисми вулкан отилиши натижасида ҳосил бўлган. Энг баланд жойи 2743 м (Бугенвил оролда). Сўнмаган вулқонлар, иссиқ булоқлар бор. Боксит, никел, фосфорит, олтин, мис конлари топилган. Иқлими субекваториал, жуда сернам. Ўртача ойлик температура 26—28°. Йиллик ёғин 2300–7500 мм. Дарёлари киска ва серсув. Оролларнинг кўп қисми доим яшил ўрмон билан қопланган (палма, фикус ва бошқалар). Қурғоқчил жойларда саванналар, сохилларда манфолар ўсади. Ҳайвонлардан каламуш, кўршапалак, тимсоҳ, калтакесак, илон, баҳайбат қурбақалар, қушлардан кабутар, тўтиқуш ва бошқа яшайди.

Аҳолисининг кўпчилиги (93%) меланезия ирқига мансуб бўлган, австронез ва папуас тилларида сўзлашувчи халқлардан иборат, қолганлари полинезияликлар. Улар йирик ороллар соҳили бўйидаги кичик қишлоқларда яшайди. Шаҳар аҳолиси 18%. Расмий тил — инглиз тили. Диндорларнинг аксарияти христианлар.

Тарихи

Соломон Оролларига карийб 6 минг йил аввал Папуа-Янги Гвинеядан қабилалар кўчиб бориб ўрнашган. 1568-йил испан денгиз сайёҳи А. Менданя де Нейра маҳаллий аҳолидан олтинни алмаштириб олганида оролларни "Соломоннинг олтин мамлакати"га қиёс қилган ва оролларни шу ном билан аташ одат бўлиб қолган. 1885-йил ороллар Германияга тобе бўлиб қолди, 1893-йил оролларнинг деярли ҳаммаси Буюк Британияга топширилди. Биринчи жаҳон урушидан кейин Бугенвил ва Бука оролларини бошқариш учун Австралияга мандат берилди, жанубий ороллар инглиз протектората бўлиб қолаверди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида оролларда Япония ва Америка қўшинлари ўртасида жанглар бўлиб ўтди. Урушдан кейин миллий мустақиллик учун ҳаракат кучайди. 1976-йил мамлакатга ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи берилди, 1978-йил ороллар мустақилликка эришди. Соломон Ороллари 1978-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 7-июл — Мустақиллик куни (1978).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Соломон Ороллари лейбористлар партияси, 1988-йил тузилган; Соломон Ороллари либерал партияси, 1976-йил асос солинган; Халқ иттифоқчи партияси, 1979-йил ташкил этилган; Соломон Ороллари миллий ҳаракати партияси, 1993-йил тузилган; Тараққийпарвар халқ партияси. СО. касаба уюшмалари кенгаши, 1986-йил тузилган.

Хўжалиги

Иқтисодиётининг асосини қишлоқ хўжалиги. ташкил этади, аҳолининг аксарияти шу соҳада банд. Тропик деҳқончилик устун. Кўп миқдорда кокос палмаси ўстирилади, унинг мевасидан копра (мағиз) ва кокос мойи олинади. Какао, зираворлар, банан, ананас, шоли, ямс, таро, ер ёнғоқ, тамаки ва бошқа етиштирилади. Чўчқа, крамол, парранда боқилади. Ўрмонларда қимматбаҳо нав ёғоч тайёрланади. Балиқ овлаш ривожланган. Саноати кичикроқ ёғочсозлик, мебел, озиқовқат (ёғ, консерва, тамаки), жут, кўнчилик корхоналаридан иборат. Асбест, совун, синтетик газлама ишлаб чиқарилади. Ёғоч ўймакорлиги, бўйра, сават тўқиш, қайиқ, садаф буюмлар ясаш ҳунармандчилиги мавжуд. Кейинги йилларда сайёхдик ривожланмоқда. Юкларнинг кўп қисми денгиз орқали ташилади. Автомобил йўллари узунлиги 1330 км. Асосий денгиз порти ва халқаро аэрогюрти — Хониара. Четга кокос мағизи, палма мойи, ёғоч, какао, музлатилган балиқ чиқаради. Четдан озиқовқат, ёқилғи, машина, кимёвий мол ва бошқа олади. Австралия, Япония, Корея Республикаси, Буюк Британия билан савдо қилади. Пул бирлиги — Соломон Ороллари доллари.

7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши мажбурий. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 7 йил, ўрта мактабда 5 йил. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Давлат мактаблари билан бир қаторда хусусий диний мактаблар ҳам бор. Хониара шаҳрида университет маркази (1970), педагогика коллежи (1958), техника институти (1969) мавжуд. Хониара шаҳрида Миллий кутубхона (1974), Миллий музей, Ботаника боғи ва Маданий марказ фаолият кўрсатади.

Маҳаллий тилда "Агрикалса ниус", "Соломон ниус" журналилари, инглиз тилида "Соломон войс", "Соломон стар" ҳафтаномалари нашр этилади. 1976-йилда С.О. радиоэшиттириш хизмати ташкил этилган. 1996-йилдан телекўрсатувлар бериб борилади.

Соломон Ороллари — Тинч океанида жойлашган мингга яқин оролдан иборат давлат. Пойтахти — Хониара. Ҳудуди — 28370 км². Аҳолиси — 567438 киши. Расмий тили — Инглиз. Пул бирлиги — соломон ороллари доллари.

Географик жойлашуви ва табиати

Тинч океанининг жанубий қисмида Соломон оролларида (Гвадалканал, Ню-Жоржия, Малайта, Санта-Изабел, Санта-Крус ороллари ва бошқа) жойлашган давлат. Ко’пчилик оролларнинг рейлефи тог’ли: Маржон атоллларида текисликлар бор. Асосий табиий ресурслари: балиқ, ёг’оч, олтин, қо’рг’ошин, синк, никел, фосфоритлар.

Иқлими – узоқ давомли намлик мавсуми ва иссиқ. Оролларнинг катта қисми ноёб дарахт турлари мавжуд бо’лган о’рмонлар билан қопланган. Нисбатан қуруқ ерларда саванналар, қирг’оқ бо’йларида мангро о’симликлари бор. Оролларнинг ҳайвонат дунёси анча камбаг’ал: халталилар, ко’ршапалаклар ва кемирувчилар учрайди.

Давлат тузилиши, сиёсий партиялари

Давлат тузилиши — конститусион монархия. Мамлакат 7 та округга бўлинган. Соломон Ороллари 1978-йил 7-июлда мустақил давлат бўлган (илгари — Буюк Британиянинг протекторати эди). Давлат бошлиғи — Британия монархи (ҳозида қиролича Елизавет ИИ), ижроия ҳокимияти премер-министрга тегишли. Қонунчилик Миллий парламент томонидан амалгам оширилади. Сиёсий партиялари: Соломон Ороллари бирлашган партияси, Соломон Ороллари либерал партияси, Соломон Ороллари лейбористлар партия си, Соломон Ороллари миллий ҳаракати партияси.

Тинч океанининг жанубий ғарбий қисмидаги Меланезияда жойлашган шу номли архипелагида 992 оролларни банд этган бу давлат хам ўзини химоя қила олмайди. Шунингдек лозим бўлганда қайси давлат химоясига таянишини хам эълон қилмаган.[1]

Иқтисоди, транспорт коммуникациялари

Иқтисодиётининг асосини қишлоқ хо’жалиги, балиқчилик ва о’рмончилик (ЙИМнинг 70%и) ташкил этади. Асосий экспорт қилинадиган маҳсулотлари – балиқ, ёг’оч, копра, палма ёг’и. Саноат маҳсулотларининг катта қисми ва нефт маҳсулотларини четдан келтиради. 2006-йил ЙИМ миқдори 835 млн долларни (аҳоли жон бошига – 1471 доллар) ташкил этган. Асосий савдо ҳамкорлари – Япония, Буюк Британия, АҚШ, Таиланд. Темирё’ллари ё’қ, автомобил ё’лларининг умумий узунлиги – 1300 км. ПортИ – Хониара.

Тарихи

Соломон Ороллари 1658-йили испан денгизчиси Мендоня де Нейра томонидан кашф қилинган. Оролларнинг шимолий қисми 1885-йили Германия протекторати деб э’лон қилинган. 1889-йили Германия Бувангил ва Бука оролларидан бошқа ҳамма оролларни Буюк Британияга берди. Бунинг эвазига инглизлар Германиянинг Г’арбий Самоани босиб олиш ҳуқуқини тан олишди. 1914-йили Бувангил ва Бука Австралия қо’шинлари томонидан босиб олинди ва 1920-йили Австралия бошқаруви остига о’тди. Иккинчи жаҳон урушида оролларнинг бир қисми япон қо’шинлари томонидан босиб олинди, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Соломон Ороллари яна Буюк Британия протекторатига айланди. 1978-йили Соломон Оролларининг мустақиллиги э’лон қилинди ва Британ ҳамдо’стлиги давлатлари сафига кирди.

Манбалар

  1. ↑ Абдулатиф Атхамов. АРМИЙАСИЗ ДАВЛАТЛАР, 2013-10-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-10-23