Хива – Ўзбекистон Республикасининг Хоразм вилоятидаги шаҳар. Ўзбекистоннинг шимолий ғарбида, Хоразм вилоятнинг жанубида, Амударёнинг чап соҳилида, дарёдан 40 км жанубида, Урганч шаҳридан 30 км узоқда 95 м баландликда жойлашган. Шаҳар ёнидан Полвонёп (қадимий Хейканиқ) канали ўтган. Майдони 2,8 минг гектар. 2025-йил 1-январ ҳолатига Хива шаҳри аҳолиси 100 минг кишини ташкил қилган[1]. Шаҳарнинг қадимги қисмидаги жуда кўп архитектура ёдгорликларига бой бўлган Ичан-Қал’а Шарқнинг экзотик шаҳар тимсолини ўзида сақлаб қолган афсонавий шаҳардир[2].(Сиз ҳам Хивага албатта бориб кўринг.)

Хива
шаҳар
41°23′0″Н 60°22′0″Э / 41.38333°Н 60.36667°Э / 41.38333; 60.36667
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Хоразм вилояти
Асос солинган мил. ав. В асрда
Аҳолиси
 (2025)
100 000
Вақт минтақаси УТC+5
Автомобил коди 90
Xiva xaritada
Xiva
Хива

Тарихи

Қадимги даврда

Хива – Ўзбекистоннинг қадим шаҳарларидан бири. Археологик маълумотларга кўра, шаҳар милоддан аввал В асрда барпо этилган. Унинг номи шаҳарнинг қадимий қисмида жойлашган Хивақ (Хейвақ) қудуги билан боғлиқ. Баъзи тадқиқотчилар шаҳар номини хоразмий тилига яқин бўлган қадимги осетин тилидаги „Хиаув“ – қалъа сўзидан, бошқалари бу атамани антик даврдан Хива ҳудудидан окиб ўтган Хейканиқ (ҳозирги Полвонёп) каналининг ўзгартирилган (Хейканиқ-Хейваниқ-Хейвақ-Хева-Хива) номидан келиб чиққан дейдилар. Хоразмлик тарихчи солномачи Худойберди Қўшмуҳаммад ўзининг 1831-йилда ёзган „Дили Ғаройиб“ асарида Хоразмнинг қадимий шаҳарларини номма-ном санар экан, „Бу мамлакатнинг яна бир қалъаси – Қалъаи Рамлдир. Бу қалъага Сом ибн Нуҳ асос солган бўлиб, у ҳозирги Хивақ номи ила машҳурдир“ дейди.

Халқ ривоятларида ҳам шаҳарнинг бунёд этилиши Нуҳ замонларига бориб тақалади. Бунда Нуҳнинг ўғли Сом бўлажак шаҳар ёнига келиб қудуқ қаздирган ва шу билан Хивага асос солган. Ҳақиқатан ҳам Хиванинг Ичан қалъасида қадимий Хейвақ (Хивак) қудуғи сақланиб қолган.

Хива ҳақидаги дастлабки ишончли маълумотлар Х асрдан бошлаб араб ва форс тилидаги тарихий-географик манбаларда учрайди.

Истахрий (930) Хивани ўша даврдаги энг йирик 30 та шаҳар рўйхатига киритган. У Хивани Ҳазораспдан 8 фарсах масофада Журжония (Гурганж) йўлида жойлашганлигини қайд қилади. Муқаддасийнинг маълумотларига кўра эса Хива билан Ҳазорасп ўртасидаги масофа 8 довон (10 фарсах)дан иборат бўлган. Хива Ёқут Хамавий (ХИИИ-аср), Низомиддин Шомий (ХИВ-аср) асарларида ҳам карвон йўлида жойлашган шаҳар сифатида эслатиб ўтилади.

Хива ўзининг тарихий ўтмиши, меъморий тузилиши, обидаларининг яхлит сақланганлиги жиҳатидан мазкур қад. шаҳарлар орасида алоҳида ўрин тутади. Ер куррасида машҳур бўлган Қоҳира шаҳрига тенгдош бўлган бу шаҳарнинг Ичан қалъа қисми (1990) Жаҳон мероси рўйхатига киритилган 100 шаҳар бўлиб, дунёга ал-Хоразмий, Нажмиддин Кубро, Шиҳабуддин Хивақий, Паҳлавон Маҳмуд, Муҳаммад Раҳимхон (Феруз), Мунис ва Огаҳий каби буюк зотларни етказиб берган азим замин ҳисобланади.

Милоддан аввал В аср охиригача Хива Хоразм таркибида Аҳамонийлар давлати тасарруфида, сўнгра мустақил Хоразм давлати таркибида бўлган. Илк ўрта асрларда Хива орқали Шарқни Ғарб билан боғловчи Буюк ипак йўли ўтган. ИВ аср бошларидан Хива – Хоразм билан бирга Сосонийлар давлати таркибига кирган. Будаврда у қалъа девори билан ўраб олинган.

712-йил Хивани араблар истило қилган. Араб сайёҳлари Истахрий ва Муқаддасий қўлёзмаларида келтирилишича, Хива Х асрда Хоразм воҳасида энг йирик шаҳарлардан бири бўлган. 1221-йилдан мўғуллар империяси, 1388-йилдан темурийлар давлати таркибида, ХВИ аср бошларидан 1920-йил 2-февралгача Хива хонлиги пойтахти бўлган. Хонлик 1873-йил рус қўшинлари томонидан забт қилиниб, Гандимиён шартномасига кўра, Россия империяси протекторатига айлантирилган. 1920-24-йилларда Хива Хоразм Халқ Совет Республикаси пойтахти бўлиб турган.

Хивани археологик жиҳатдан ўрганиш қисман С. П. Толстов, Яҳё Ғуломов, А. И. Тереножкин ва бошқа томонидан ХХ аср ўрталаригача олиб борилган. 1984-1993-йилларда археологик казишма ишлари режали равишда кенг миқёсда олиб борилди. Қазишмалар Ўзбекистон Фанлар Академиаси Қорақалпоғистон бўлими археологлари ва хоразмлик археологлар ҳамкорлигида амалга ошириди. Шаҳар ҳудудида 6 та стратиграфик қазилма ва 7 шурф белгиланди. Хиванинг қадимий қисми – Ичан қалъада 1200 м² бўлган майдон қазиб ўрганилди. Археологик ашёларнинг 7 метргача чуқурликдан топилганлиги, шаҳарнинг пайдо бўлиш даври қадимий эканлигидан далолат беради. Шаҳар тарихий тараққиётининг илк даврида Ичан қалъа ўрнида одамлар яшай бошлаган. Археологик материалларнинг шаҳодатича, бу давр милоддан аввал В асрга тўғри келади. Кулолчилик чархида тайёрланган сопол буюмлар мажмуаси, шунингдек, пахса девор қолдиқлари шу даврга мансуб. Милоддан аввал В аср охирида Хоразм Эроннинг сиёсий тазйиқидан халос бўлгач, Хивада шаҳар системасининг асосий элементлари шакллана бошлади.

Милоддан аввал ИВ—ИИИ асрларда қалъа атрофи 2 қаватли қалин девор билан ўраб олинди. Девор олдин пахса, унинг устига хом ғишт терилиб, бунёд этилган. Ғиштларнинг аксариятига тамга босилган. Девор орасида (ичида) эни 2 м ли йўлак бўлган. Девор бўйлаб, ҳар 22– 27 м масофада миноралар тикланган. Девордаги миноралар тўғри бурчакли бўлган. Қалъа деворининг бутун тизими асосий девордан 4,4-8,5 м масофадаги қўшимча тўсиқ – девор билан ўраб чиқилган.

Девор ичи ва йўлаклардан топилган сопол буюмлар милоддан аввал ИВ—ИИИ асрларга тааллуқли. Бўйин қисми ингичка, нозик килиб ишланган хум ва хумчаларнинг сиртига оч пушти рангда гул нақши солинган. Яна бир нодир топилма – кўзачанинг шер калласи шаклидаги дастасидир. Қадимий қалъа девори ва йўлаклар Хива ўша даврда воҳада йирик шаҳарлардан бири сифатида Хейканиқ (Полвонёп) канали соҳиллари ҳамда соҳилга яқин ҳудудларни назорат қилиб турганлигини тасдиқловчи далилдир.

Хива дастлаб аграрҳунарманд шаҳар сифатида ривожланди. Милоддан аввал ИИ асрда Хиванинг катта қисми қум остида қолгач, аҳоли шаҳарни тарк этди. Ичан қалъа деворлари вайрон бўлди.

Милод бошларида шаҳарда ҳаёт яна тиклана бошлади. Қалъа деворининг ғарбий қисмида арк бунёд этилди. И—ИИИ асрларда (Кушонлар даври) Хива Ичан қалъа деворлари ташқарисидан қалин ғиштин девор билан мустаҳкамланди, натижада шаҳар девори қалинлиги 7,5– 9 м га етди.

Археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, милодий ИВ—В асрларда шаҳарни яна қум босган. ВИ—ВИИИ асрларда Хива қайта тиклана бошлади. Хива худудида заминдорларнинг дастлабки кўшклари пайдо бўла бошлади. Ичан қалъада шундай кўшклардан 2 таси топилган.

Этимологияси

Хива номи дастлаб Хивак дея айтилган. Маҳаллий аҳоли Хива сўзини Хаво сўзидан келиб чиққан дайди. Аҳоли ўрасида Хейвак сўзининг асл маъноси Хей-воҳ бўлгани яъни чарчаган ва чанқаган йўловчи сув топганидан сўнг шу сўзни айтган дейди[3]. З.Дўсимовнинг фикрига кўра, номнинг этимологиясини Хоразмий тилидан излаш керак, чунки номнинг қадимийлиги буни тақозо қилади. Хоразмий тили билан қариндош деб ҳисобланган осетин тилида кўпгина хоразмий сўзлар сақланган. Бу топонимияда ҳам ўз аксини топади. Нухос, Пирнахос, Дархос топонимлари Осетияда ҳам учрайди. Шундай экан, Хива топонимини ҳозирги Осетия топонимиясидаги Хиаув – „қишлоқ“ сўзи билан боғлаш мумкин. Демак Хива атамаси кичик қишлоқ маъносини англатади[4]. Ўзбек тилининг топонимларининг ўқув изоҳли луғати китобида Хива сўзи хиаув – қўрғонча, кичик қал’а деган маънони англатади дейилган[5]. Рус олими Н. И. Березин ўз асарида Хива атамасини Хайва ёки Хавак сўзларидан келиб чиққандейди. Бу сўзларни қуруқ бўшлиқ қўрғон дея талқин қилади[3].

ИХ-ХИИИ асрларда

Хива манзараси

Шаҳар Хоразмшохдар даври (12-ХИИИ аср боши) равнақ топиб, ҳудуди кенгайди. 1220-21 йилларда Хива Чингизхон қўшинлари томонидан вайрон этилди. Кейинроқ қайта тиклана бошлади. Ҳунармандчилик (кулолчилик, кошинкорлик ва бошқалар) ривожланди.

Ўзбек хонликлари даврида

1511-йилда Хива арабшоҳийлар ўзбек сулоласи бошқарган давлат таркибига кирди. 1598-йилда, шаҳар илк марта Хива хонлигининг пойтахтига айланганда, бу кичик мустаҳкам шаҳар эди. Абулғозийхон (1643-1663) даврида Хивага пойтахт мақоми берилди.

ХВИ—ХИХ асрларда шаҳар жадал тараққий эта борди. Қуйи Волга, Ўрта ва Яқин Шарқ шаҳарлари билан савдо алоқалари ўрнатилди.

ХВИИ асрда яшаб ўтган Маҳмуд ибн Валий бу шаҳар тўғрисида шундай ёзади: „Хива кенг ва баҳаво шаҳар. У шайх Нажмиддин Кубронинг ватанидир“. Абулғозий Баҳодирхоннинг „Шажараи турк“ ва „Шажараи тарокима“ асарларидаги Хива хусусидаги фикрлари ҳам ана шу даврга мансуб.

Хива ХВИ асрнинг 2-ярмидан Хоразмнинг пойтахтига айлангач, ҳар томонлама ривожланди. Меъморий қиёфаси ҳам ўзгара борди. Шаҳардан ўзаро кўндаланг кесишган 2 та катта кўча ва 4 дарвоза (Отадарвоза, Полвондарвоза, Боғчадарвоза, Тошдарвоза) орқали Дишан қалъа (рабод) га чиқилади. Ичан қалъа деворининг узунлиги 2200 метр, баландлиги 6- 8 метр, таг заминининг қалинлиги 5-6 метр. Қалъа тўғри тўртбурчак шаклида қурилган бўлиб, узунлиги 650 метр, эни 400 метр, жами 26 гектар майдонга эга.

Хиванинг рабод қисми Дишан қалъа 1842-йил Оллоқулихон даврида (1825- 42) баланд девор билан ўраб олинган. Ўша даврда Ичан қалъада 33 маҳалла (мачитқавм) ва Дишан қалъада 34 маҳалла бўлган. Маҳаллалар номи шу ерда яшаётган аҳолининг касбкори (Читкарлик, Элакчилик, Кулоллар, Мисгарлик, Ғассоллар) ёки шахс лавозими (Отамурод қушбеги, Ёқуб меҳтар, Юсуф ясовулбоши) билан аталган. Шаҳарда 109 каттакичик кўча, 79 масжид ва 120 қорихона бўлган. Хивада ХИХ аср ўрталарида 20 минг киши яшаган. Шаҳар, асосан, ХИХ асрнинг 2-ярмидан кенгая борди.

ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида

Файл:Cостумес оф Узбек мен.жпг
Хива ўзбеклари, 1913-йил.

1874-йилда шаҳар маъмурий жиҳатдан Қумёсқа, Каптархона, Ўр, Кўҳнабозор, Калтаминор, Амин чорсу, Мевастон, Қорааълам ва Янги қалъа мавзеларига бўлинган. Хива хоннинг „мулки холисаси“ ҳисобланиб шахсан унинг ўзи томонидан бошқарилган. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Хивада 64 Мадраса, 79 масжид бўлган. 1924-йил шаҳарда олинган аҳоли рўйхатида 4029 хонадонда 18145 киши қайд қилинган.

Хиванинг илк тарихи 1740-йилда чизилган. Шаҳар тарҳи узунасига 1000 метр, энига 400 метр бўлиб, 40 гектар майдонни эгаллаган. Унинг бутун теварак атрофи сувли хандақ билан ўраб олинган. Шаҳарга шарқ томондан махсус кўприк орқали кириш мумкин бўлган. Кўприк кечалари кўтариб қўйилган. Кўприк ёнидаги дарвозадан бошланган катта кўча тўппатўғри Арк дарвозасига бориб тақалган. Арк шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган. Шаҳарнинг асосий кўчаси уни 2 қисм (шимол ва жануб) га ажратган. Аркда хон саройи, ҳарамхона, аслаҳахона бўлиб, улар махсус қалъа девори билан ўралган. Лекин, ўша даврдаги баъзи иншоотлар чизмага кирмай қолган. Шаҳарнинг яна бир тарҳи Россиядан махфий топшириқ билан келган топограф Г. Н. Зеленин томонидан 1839-йилда чизилган. Зелениннинг маълумотларига кўра, шаҳарда ўша даврда 17 та масжид, 22 та маҳалла ва 260 савдо растаси бўлган. Шаҳарнинг жуда аниқ ва мукаммал бўлган сўнгги тарҳи 1873 йилги рус истилосидан сўнг рус топографлари томонидан тузилган ва ўша йилиёқ „1873-йилги Хива юришлари“ мақоласига илова тарзида босилган.

Бу даврда илк ўзбек матбаачиси ва ношири Отажон Абдалов (1856-1939) ўз фаолиятини бошлади. Матбаачилик фаолиятини 1874-йилдан Хива шаҳрида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон ИИ саройида ташкил этилган тошбосмада ишлашдан бошлаган. Отажон Абдалов 1876-йилда Абдуносир Фароҳийнинг „Нисабуссибён“ асарини тошбосмада босиб хонга тақдим этди. Бу китоб Хивадагина эмас, балки бутун Ўрта Осиё миқёсида биринчи босма китоб ҳисобланади.

Асфандиёрхон (1910—18) Россиядаги ўзгаришлар сабаб Хива хонлигида зулмни кучайтирган. Шу билан бирга Россия ҳукумати талаби билан 1910—13 йилларда вазир Исломхўжа бошчилигида ислоҳотлар ўтказишга ҳаракат қилган.

Меъморий ансамблининг яхлитлиги жиҳатидан шаҳар Ўрта Осиёда ягона ҳисобланади. 1967-йилда Ўрта Осиёда илк бор Хиванинг Ичан қалъа (шаҳристон) қисми тарихиймеъморий ёдгорликлар қўриқхонаси деб эълон қилинди. Хиванинг жаҳон маданияти тараққиётида тутган ўрни ЙУНЕСКО Бош конференсиясининг (1995-йил октабр-нояб.) 28сессиясида алоҳида қайд қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996-йил 3 январдаги қарори билан Хиванинг 2500-йиллиги 1997-йилда жаҳон миқёсида кенг нишонланди.

Саноат ва ишлаб чиқариш

Шаҳарда „ХиваКарпет“ қўшма корхонаси, сопол буюмлар, пахта тозалаш, ғишт заводлари, тикувчилик, „Хива гидами“ аксиядорлик жамияти ва бошқа гилам тўқиш корхоналари, нон кти, деҳқон бозори, маданий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. Урганч университетининг агроменежмент фти, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Хоразм Маъмун академияси бўлими, Қорақум илмий тадқиқот стансияси, педагогика, тиббиёт, туризм касб-ҳунар коллежлари, касбҳунар лицейи, гимназия, 15 умумий таълим мактаби, меҳрибонлик уйи, 2 махсус интернат, вилоят қўғирчоқ театри, санъат мактаби, 2 кутубхона ва унинг тармоқдари, маданият ва истироҳат боғи мавжуд. АлХоразмий, Феруз ёдгорликлари, биринчи ўзбек кинооператори Худойберган Девонов музейи, марказий стадион, спорт мажмуаси, теннис корти, спорт заллари ва бошқа спорт иншоотлари бор.

Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, болалар касалхонаси, тиш даволаш маркази, марказий дорихона, хусусий дорихоналар ва бошқа тиббий муассасалар мавжуд.

Тарихий-меъморий обидалардан Сайд Аловиддин мақбараси, Паҳлавон Махмуд мажмуаси, Жума масжид, Кўҳна Арк, Оқшайх бобо кўшки, Тошҳовли, Нуруллабой саройи, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси, Исломхўжа мадрасаси ва минораси, Оллоқулихон мадрасаси, Қутлуғмурод иноқ мадрасаси, Оллоқулихон карвонсаройи ва тими, Анушахон хаммоми, Оқ масжид, Полвон дарвоза, Ота дарвоза, Боғча дарвоза, Тош дарвоза, Ҳазорасп дарвоза, Куш дарвоза ва бошқа сақланиб қолган.

Шаҳарда „Хива-Шарқ гавҳари“ журнали (2001-йилдан), „Хива тонги“ туман газ. нашр этилади. Шаҳар жаҳон туризми марказларидан бирга айланган. Хивага ҳар йили 200 мингдан зиёд сайёҳ, шу жумладан, 7 мингга яқин хорижлик сайёҳ ва меҳмонлар ташриф буюради. Шаҳарда „Ўзбектуризм“ миллий компаниясига қарашли ва бир неча хусусий меҳмонхоналар ишлаб турибди.

Хивадан Урганч шаҳрига троллейбус катнови йўлга қўйилган (1997). Хива-Тошкент, Хива-Бухоро, Хива-Навоий-Самарқанд-Тошкент йўналишида, шунингдек, Урганч, Қўшкўпир, Янгиариқ, Боғот, Ҳазорасп ва вилоятдаги бошқа шаҳар ва йирик аҳоли пунктларига автобуслар ва маршрутли таксилар қатнайди.

Хиванинг тарихий ва архитектура ёдгорликлари

Хива шаҳрига киришдаги йўл белгиси
  • Ичан-Қалъа: Масжид ва Саидбой мадрасаси (18аср охири – 19аср бошлари)
  • Полвон Дарвоза дарвозаси атрофлари
  • Аллақулихон мадрасаси (1834/35)
  • Қутлуғ Мурод Иноқ мадрасаси (1804/12)
  • Тим ва Аллақулихон Карвон саройи (19аср)
  • Абдуллахон мадрасаси (1865)
  • Анушхон масжиди ва саройи (1657)
  • Тош Ҳовли(Аллақулихон саройи) (1830/36)
  • Оқ масжид (1832/42)
  • Жума масжид минораси (1788/89)
  • Саид Аловуддин мақбараси (14аср)
  • Муҳаммад Аминхон мадрасаси (1851/52)
  • Калта Минор минораси (1855)
  • Кўҳна Арк (1868/88)
  • Тўра Муродтур минораси (1888)
  • Муҳаммад Аминхон мадрасаси (1871)
  • Шерғозихон мадрасаси (1718/20)
  • Боғланди масжиди (19аср)
  • Арабхона мадрасаси (1838)

Адабиётлар

  • Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941; Абдурасулов А., Хива, Т., 1997; Захидов П.Ш., Хива, Т., 1980; Мамедов М. А., Мурадов Р. Г., Средневековиэ писменниэ источники о древнем Урганче, Ашхабад, 2000.

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-май.
  2. ↑ Абдурасулов, Абдулла; Каримов, Иброҳим. „Хива“ ЎзМЕ. Х-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ 3,0 3,1 Хоразм ва Хоразмликлар. Умид Бекмуҳаммад. Бухоро. 2023.
  4. ↑ Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати, –Т., 1977.
  5. ↑ Ўзбек тилининг топонимларининг ўқув изоҳли луғати. Тўра Нафасов, Вазира Нафасова. Тошкент. 2007.