Xotin
Хотин (шунингдек, рафиқа, завжа, турмуш ўртоқ деб ҳам аталади) — бирор эркак никоҳидаги аёл[1].
Иброҳимий динларда хотин
Исломда хотин
Исломда аёллар бир қатор ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Никоҳ одатда икки томоннинг келишуви ва шартнома асосида тузилади. Баъзи маданий анъаналарга эга оилаларда, айниқса, ота-она ёки катта ёшли қариндошлар томонидан ташкил этилган келишилган никоҳлар ҳали ҳам учрайди. Бу ҳолат мусулмон мамлакатларида бўлгани каби, бошқа давлатларга кўчиб борган ва ўз анъаналарини сақлаб қолган муҳожир оилаларда, жумладан, уларнинг биринчи ёки иккинчи авлодлари орасида ҳам кузатилади.
Умуман олганда, аёллар ҳадисларда келганидек, ҳижоб каби махсус кийимларни кийишлари лозим. Ушбу кийимлар мамлакат маданиятига қараб турли шакл ва услубларда бўлиши мумкин, чунки уларга маҳаллий анъаналар таъсир кўрсатади[2][3]. Шунингдек, эр бўлажак келин учун маҳр тўлаши шарт ҳисобланади[4].
Анъанавий исломда аёлга ҳимояланган, покиза ва уй-рўзғор ҳамда оилани бошқарувчи шахс сифатида қаралади. У фарзандларни тарбиялаш ва мусулмонларнинг кейинги авлодини вояга етказишда муҳим рол ўйнайди. Исломда аёлнинг мулкка эгалик қилиш ёки ишлаш ҳуқуқи тўлиқ тан олинган бўлса-да, унинг уйда қолиши афзал кўрилади. Эр хотинининг барча эҳтиёжларини қондиришга мажбур, аёл эса, ҳатто бой бўлса ҳам, ўз маблағини сарфлашга мажбур эмас. Ривоятларга кўра, Муҳаммад пайғамбар барча мусулмон эркакларга хотинларига яхши муносабатда бўлишни буюрган[5]. Имом Термизий келтирган ҳадисда шундай дейилади:
Анъанага кўра, оилали аёллар ташқи белги (масалан, никоҳ узуги) орқали оила қурмаган аёллардан ажратилмайди. Аммо сўнгги ўттиз йил ичида никоҳ узуклари Ғарб маданиятидан ўзлаштирила бошланган[7].
Манбалар
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4.
- ↑ Қуран 24:31,33:59
- ↑ „Cлотҳес“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-май.
- ↑ Нисо 4:4
- ↑ Абдел Азеэм, Шериф Муҳаммад. „Диворcе“. Wомен Ин Ислам Версус Wомен Ин Тҳе Жудаэо-Чристиан Традитион: Тҳе Мйтҳ & Тҳе Реалитй. 2018-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-август.
- ↑ „Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир“. Ислом.уз (2017-йил 30-апрел). 2023-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 12-январ.
- ↑ „Артиcлес анд Эссайс Абоут Марриаге ин Ислам“. заwаж.cом. 2013-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 12-январ.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Хотинга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |